Нурмагомедов пневмония ташхиси билан касалхонага тушди

UFC енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ва бош мураббийи Абдулманап Нурмагомедовда пневмония аниқланди. Бу ҳақида шарҳловчи ва Нурмагомедовнинг дўсти Рамазан Рабаданов ўзининг инстаграмида хабар берди.

- Абдулманап Магомедович касал бўлди. У боғни жиҳозлашга, қатор дарахтлар экишга улгурди, бироқ кеча Абдулманап  бу ерга кела олмади. Умид қиламанки, дўстим пневмонияни енга олади, - дея ёзиб қолдирган Рабаданов.

Аввалроқ, Абдулманап Нурмагомедов касалхонада эканлигини тасдиқлаганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)