Нурмагомедов Конор билан реванш учун қанча хоҳлайди?

Хабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов икки дивизионнинг собиқ чемпиони Конор Макгрегорга қарши реванш жанги учун ўз шартини айтиб ўтди.

"Бизга ҳам Конор билан реванш керак, фақат бунинг учун 100 млн доллар беринг!

Фергюсон билан бўлиб ўтадиган жангнинг эртаси куниёқ, шу пулни беринг ва нима учун жанг бўлмаслиги керак?

Билмайман, балки Дана Уайтга бу жанг керак бўлса, шунча пулни тўлаши мумкинмикан," - деди катта Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, Дана Уайт Макгрегорнинг кейинги рақиби Хабиб Нурмагомедов бўлиши ҳақида хабар берганди.