Нурмагомедов: Фергюсон билан жанг чемпионлик камари учун бўлади

ММА жангчиси Хабиб Нурмагомедов Конор Макгрегор жамоасининг Флойд Мейвезер билан реванш жанг ўтказиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган. Россиялик спортчи шунингдек, Тони Фергюсон билан кутилаётган жанг чемпионлик тўқнашуви бўлишини қўшимча қилган.

Макгрегор 15 ой давомида октагонда жанг қилмайди, шунинг учун у ММАга қайтади деб ўйламайман, – дейди Нурмагомедов. – У ҳали ҳам боксчи. Макгрегор жамоаси Флойд Мэйвезер билан реванш жангига ҳаракат қилаётир. Бу билан бирга Тони Фергюсон ва Мейвезер билан ҳам уришиши мумкин.

Мен Фергюсон билан жанг борасидаги шартномани имзоладим, шунинг учун мен бу жангнинг чемпионлик учун бўлишига ишончим комил. Бу Конорнинг камардан маҳрум бўлишини англатади.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов - Фергюсон жанги 7 апрел куни Нью-Йоркда ташкил этилади.