Нурмагомедов - Фергюсон жанги расман эълон қилинди

UFCнинг енгил вазндаги чемпиони Хабиб Нурмагомедов ўз титулини Тони Фергюсонга қарши жангда ҳимоя қилади. Ташкилот UFC 249 доиасида кечадиган жангни расман 18 апрел куни Нью-Йоркда бўлиб ўтишини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов ўзининг сўнгги икки жангида Конор Макгрегор ва Дастин Порьени муддатидан аввал мағлуб этган бўлса, Фергюсон Энтони Петтис ва Дональд Серронени таслим қилган.

Ушбу жанг бўлиб ўтишига 5-бор ҳаракат қилинмоқда. 2015 йилнинг декабрида Нурмагомедовнинг жароҳати туфайли жанг бўлмаган. 2016 йилнинг апрелида эса Фергюсон жароҳатланган. 2017 йилнинг март ойида Нурмагомедов ортиқча вазн қувгани учун жанг бўлмай қолган ва 2018 йилнинг апрелида Фергюсоннинг тиззасида муаммолар пайдо бўлган.