Новак Жоковични ким тўхтатади?
Сербиялик теннисчиси Новак Жокович Австралиянинг Мельбурн шаҳрида давом этаётган "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақасида чорак финалга чиқди.
 
Новак Австралия очиқ чемпионатининг тўртинчи даврасида аргентиналик Диего Шварцманни 6:3, 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
 
Энди, Новак Жокович  турнирнинг ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган баҳсда канадалик Милош Раоничга қарши кортга тушади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)