Новак Жокович финалга йўл олди
БААнинг Дубай шаҳрида давом этаётган ATP турнирида сербиялик теннисчи Новак Жокович сўнгги ҳал қилувчи финал босқичига чиқди.
 
Турнирнинг ярим финал босқичида Новак франциялик Гаэль Монфисга қарши ўйин ўтказиб, 2:6, 7:6, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи ўйинида Жокович, энди грециялик Стефанос Циципас билан куч синашади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)