Новак Жокович 79-совринига эга чиқди
Сербиялик теннисчи Новак Жокович БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган турнирнинг бош совринини қўлга киртди.
 
Новак "Dubai Duty Free Tennis Championships" мусобақасининг финалида грециялик Стефанос Циципасга қарши кортга чиқди ва 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
 
Шу тариқа фаолиятидаги 79-совриниига эга чиққан сербиялик теннисчи ташкилотчилар томонидан 565,705 АҚШ доллари пул мукофоти ва 500 рейтинг очкоси билан тақдирланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Новак Жокович кетма-кет 21 та учрашувда ғалаба қозонмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)