Ник Киргиос карантинда пиёниста бўлиб қолди

Австралиялик теннисчи Ник Киргиос, британиялик ракетка устаси Энди Маррей билан жонли эфирда ташкил этилган суҳбатда карантин вақтида алкоголь ичимликларини кўп истеъмол қилаётганини тан олди.

– Сен билан суҳбатимиз давомида олти финжон вино ичиб қўйдим. Умуман олганда, карантин давомида менинг қизил мусалласга бўлган хоҳишим кескин ошди, – дея тўхталиб ўтди Киргиос.

Шунингдек, Ник, Маррей ҳақида ҳам ўз фикрларини айтиб ўтди: Энди "Кучли учлик"даги теннисчилардан ҳам тажрибалироқ ва улардан яхши ўйнай олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)