Нигора Турсунқулованинг қиёфадошлари ҳақида биласизми?
Ads

Инсоннинг кўплаб қиёфадошлари бўлади, дейишади. Буни ўзимиз мисолимизда айтадиган бўлсак, ҳаётда баъзи пайтлар фалончи сенга жуда ҳам ўхшаркан, деган гапни ҳар биримиз эшитганмиз. Эътиборингизга машҳур спортчимиз Нигора Турсунқулованинг икки қиёфадоши ҳақида кичик мақолани ҳавола қиламиз. 

37508205_252653575366019_3352730872318001152_n

Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати совриндори, Олимпиада иштирокчиси бўлган спортчимиз айна пайтга келиб кўплаб спорт журналистлари ва спорт аудиторияси орасида ҳам машҳур бўлмоқда. Бунинг қарангки, биз учратган унинг икки қиёфадоши Индонезиядан бўлиб чиқди. Келинг, улар ҳақида сизларга маълумот берамиз. 

1. Челси Ислан

maxresdefault_5

Челси Ислан индонезиялик таниқли актриса. Айни вақтда АҚШда истиқомат қилади. Унинг юз тузилиши Турсунқулованикига жуда ҳам ўхшаш. Спортчимиз ва уни ташқи кўринишда ҳоллар бироз фарқлаб туради. Агар Челси Исланни тепа лаб соҳасида ҳол қўйиб тасаввур қилсангиз, Нигоранинг ўзгинаси бўлади. 

2. Никита Мирзани

Mirzani

Бу қиёфадош ҳам актриса. Шунингдек, Мирзани моделлик билан шуғулланади. Қарангки, буларнинг ўхшашлиги нариги жуфтликка қараганда анча яхшироқ, шундай эмасми? Ҳатто ҳолларининг жойлашуви ҳам ўзлари каби ўхшаш. 

1111 

Агар сизга спортчиларимизнинг қиёфадошлари ҳақидаги мавзу манзур бўлган бўлса, имкон қадар сизлар учун бу йўналишда ҳам изланишда давом этамиз. Фикрингизни ёзиб қолдиришни унутманг.