Нигина Абдураимова ва ниҳоят ғалаба қозонди
Таиланднинг Нонтабури шаҳрида теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи турнирнинг саралаш баҳсларида бўлиб ўтмоқда.

Унда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова гонконглик Кван Яу Нгдан 4:6, 7:5, 11:9 ҳисобида устун келди ва навбатдаги босқичга ўтди.

Энди теннисчимиз саралашнинг учинчи баҳсида Янги Гвинея вакили Абигаил Тере-Аписахга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)