Нейт Диаз: "UFC МакГрегорни "тирилтиришимни" хоҳлайдими? Майли..."

  • 14 июль, 18:20
  • 0
  • MMA

UFCнинг энгил вазн тоифасидаги жангчиси Нейт Диас учинчи бор Конор МакГрегор билан уришишга мажруб бўлаётгани ҳақида фикр билдирди.

"UFC мени қўйиб юборишни истамаяпти. Улар шартномани муддатидан олдин бекор қилишга қарши. Конор билан яна жанг қилишимни хоҳлашяпти. МакГрегорни тамом қилмагунимча UFC мени қўйиб юбормайди.

Бизнинг тақвимимиз умуман тўғри келмайди. Конор керак бўлганда мен билан жанг қилмади, энди мен ҳам у билан уришишдан бош тортаман.

Улар спортдан кетишим олдидан МакГрегорни яна шоуга қайтаришимни, "тирилтиришимни" хоҳлайдими? Майи, у келсин, қолганини кейин гаплашамиз",-деди Диас.

Маълумот учун, бунгача жангчилар 2 бор тўқнаш келган. Дастлабки баҳсда америкалик Нейт ғалаба қозонган бўлса, реванш ирландиялик фойдасига ҳал бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!