Неймарнинг

Франция чемпионатининг ПСЖ ва “Марсель” учрашувида Неймар ва Альваро Гонсалес ўртасидаги можаро ҳар икки футболчи учун қимматга тушадиган бўлди.

Маълумки, келишмовчилик юз берган вақтда Альваро Гонсалес бразилиялик ҳужумчини “маймун” деб ҳақоратлаган. Лабдан ўқиш бўйича мутахассислар ҳам испаниялик футболчи ирқчиликка йўл қўйганини аниқлади.

Ўз навбатида, “Марсель” клуби мутасаддилари Неймар ҳам жамоанинг япониялик ҳимоячиси Хироки Сакаини “хитойлик нажас” деб таҳқирлагани бўйича фактларга эга эканини маълум қилди.

Агар Франция лигаси ташкилотчилари Неймар ва Гонсалесни ирқчиликда айблайдиган бўлса, икки футболчи ҳам бу йил бошқа майдонга тушолмайди. Бу турдаги қоидабузарлик 8-10 та учрашувгача дисквалификация билан жазоланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар