Неймар яна жароҳат олди

Бразилия терма жамоаси ва ПСЖ клуби форварди Неймар бугун бўлиб ўтаётган Нигерияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди.

Берилган маълумотларга кўра 27 ёшли футболчи ўйиннинг 12-дақиқасидаёқ жароҳат олган ва захирага олинган. Унинг ўрнига баҳсни Филиппе Коутиньо давом эттирган.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум Франция чемпионатида жами 5 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол уришга эришди.