Неймар тўп тепишга тайёрми?

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг аҳволи ҳақида хабар берди.

- Неймар машғулотларга ажойиб жисмоний тайёргарлик ва яхши кайфиятда қайтди. Ҳозир энг муҳим вазифа биргаликда тайёрланиш ва жароҳат олмасликдир. Энг яхши спорт формамизга эришишимиз керак. Тўрт ойлик танаффусдан кейин бу осон бўлмайди, - деди Тухель.

ПСЖ Франция чемпионати муддатидан аввал якунлангани боис айни пайтда Чемпионлар лигасига тайёргарлик кўрмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)