Неймар Кипр фуқаролигини олади
Ads

ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар Кипр фуқаролигини олиши мумкин. Бу ҳақда "Вестник Кипра" нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра бразилиялик футболчи Кипрдан нархи 5 млн евро турадиган 500 квадрат метрда жойлашган меҳмонхонани сотиб олмоқчи. Таъкидлаш керакки, бу Неймарга мамлакат фуқаролигини олиш учун етарли бўлади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда 27 ёшли Неймарнинг ПСЖдан кетиши ҳақида кўплаб хабарлар тарқалди. Унга “Барселона”, “Реал” ва “Ювентус” харидор бўлмоқда.