Неймар Бразилия футболи тарихига кирди

ПСЖ форварди Неймар ўз исмини Бразилия футболи тарихига мухрлаб қўйди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли футболчи кеча ўзининг пентакампеонлар сафидаги 100-учрашувида майдонга тушди. Эътиборлиси, шу кунгача Бразилия терма жамоаси тарихида ҳеч бир футболчи бу ёшида 100та ўйин ўтказиб улгурмаган.

Маълумот учун, Неймар Бразилия терма жамоаси сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У шу пайтгача 61 та гол уришга эришган.

Минбар

Барча блоглар