Неймар “Барселона”га қайта олмагандан кейин ҳаётида рўй берган 15 воқеа

Неймар "Барселона"га қайтиши ҳақида гаплар болалаган эди. Аслида барча клубларда ўйнаб кетиши муаммо бўлмайдиган футболчи, "Барса"га қайта олмай нималарга эришди, шу ҳақда гаплашамиз.

3-сентабр: Яна Парижда қоладиган бўлди. Хафа бўлди, нима қилишини билолмади.

“Барселона” президенти Бартомеу қишки трансферларда ҳам Неймарни жамоага олиб келиб бўлмаслигни айтиб ўтди. 

  • Биз бу мавзуга қайта олмаймиз. ПСЖ жуда катта сумма талаб қилаяпти. Неймар жамоани тарк этишни хоҳлаётганини билгандик. Шундай вақт бўлдики, ПСЖ спорт директори Леонардо биз ва бошқа жамоалар билан музокара олиб боришга тайёр эди. Аммо биз келиша олмадик. ПСЖнинг талаби жуда юқори эди.

Бир қанча машҳур футолчиларнинг (жумладан Месси ва Роналдунинг ҳам) биографияларини ёзган жоурналист Гильем Балаге ББC нашрига берган интервюси:

  • Неймар парижликлар сафида 100% бахтсиз эди. Битта сабаби: ҳакамлар. Улар Неймарга ишлатилган қўполликларга бефарқ қаради. Масалан, “Страсбур” ҳимоячиси Неймарга нисбатан 3 марта фол ишлатди. Ҳар бири сариққа тортарди. Аммо ҳакам ҳимоячини огоҳлантирмади. Ўша ўйинда Неймар жароҳат олди ва бир неча ойни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Яна Неймарга мухлисларнинг муносабати ёқмади (Кубок финалидан кейин бир мухлисни туртиб юборганди) + Кавани билан келиша олмади (пеналтини ким тепиш машмашаси), + жамоадаги руҳиятнинг пастлиги, ғалабаларга чанқоқ эмаслиги ёқмади.

“Барселона” Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан сўнг, Пике, Месси ва Суарез Неймарга пресидент билан бўлган суҳбатни, унинг Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун жамоани кучайтириш ва Неймарни қайтариш ваъдаси ҳақида айтишди. Бразилиялик футболчи қайтиш истагида ёнишни бошлади.

“Барса” етакчилари футболчини жамоага қайтишини жуда ҳам хоҳлашди. Масалан, Месси уни ўзидан кейин қоладиган лидер бўлишини айтганди. Пике эса, уни қайтиши учун футболчилар маоши камайтирилишига ҳам розилиги ҳақида гапириб ўтганди.

Бартомеунинг ўзи эса Неймарнинг қайтиши яхши ғоя эканлигига шубҳа қилди, ундан ташқари жудаям қиммат нархга. Шунинг учун Балагенинг фикрига кўра, Бартомеу трансфер учун ҳаракат қилмади деярли. Бор-йўғИ бир марта расмий таклиф билан чиқди.115 млн+15 млн бонус ва 3 та футболчи. ПСЖ бу футболчилар Ракитич, Тодибо (бунга Бартомеу ҳам рози бўлди) ва Дембеле бўлишини истади. Дембелени эшитгандан кейин “Неймар керак эмас, раҳмат” деган бўлса керак Бартомеу. Клублар 130 млнга келишиши мумкин эди, лекин ПСЖ 150 млн сўради. Неймар бу сумманинг бир қисмини ўзи тўлашга ҳам рози эди. Аммо Лига 1 қоидаларига кўра бу мумкин эмасди. Шу тариқа музокаралар тўхтади.Шундай хулоса қилиш мумкинки, иккала жамоа ҳам бу трансфер бўлишини хоҳлашмади.

Неймар трансфер бўлиш эҳтимоли камлигини тушуниб етди ва ортиқча гап-сўзларсиз ёзнинг охирида ПСЖ базасига қайтди. У ПСЖдаги энг оғир мавсумига тайёргарлик кўришни бошлаганди. Спорт директори Леонардо ва мураббий Тухел ҳам футболчин қўллаб-қувватлади.

7-сентабр: жароҳатидан сўнг Бразилия терма жамоаси сафида майдонга тушди.

Неймар 3 ойдан сўнг майдонга қайтди. Бразилиянинг Колумбияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Гол ҳам урди, ассистентлик ҳам қилди. У июн ойида жароҳат олганди ва Америка Кубоги мусобақасини ҳам ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

12-сентабр: Неймарнинг отаси: “Ўғлим “Барса”да бахтли эди.”

  • Неймар қаерда бахтли бўлса, ўша ерда ўйнашни истайди. У “Барселона”да бахтли эди. – деди Катта Неймар

14-сентабр: ПСЖ сафида майдонга тушди. Трибунада унга нисбатан хуштакбозлик. Қайчи услубида гол урди.

У майдонга тушди. Трибунадагилар хуштакбозлик, ҳақоратлар, ҳар хил баннерларда унга қарши протестлар билан кутиб олишди. Натижада, ўша ўйин охирида Неймар қайчи услубида ғалаба голини киритди. Бу жуда ажойиб бўлди.

Ўйиндан сўнг журналистларга интевюсида:

  • Бу жуда ачинарли. Энди ҳар бир уй ўйини мен учун худди меҳмондагидек ўтади. Мухлислар хуштакбозлик қилишдан кўра, 90 дақиқа давомида футболчиларни қўллаб-қувватлашлари керак. Мени уларга айтадиган гапим йўқ. Улар майдонга жамоани қўллаш учун келишади ва ўз истаганларини қилишади. Қачонки, мухлислар қўллаб турса, ПСЖ кучлироқ бўлади. ПСЖда 25 та футболчи бор. Уларнинг барчаси хуштакбозликка арзийдиган футболчилар эмас.

22-сентабр: Яна бир ғалаба голини урди.

Бу сафар “Лион” дарвозасига. Бу сафар у шунчаки оддий эмас, топ-классдаги футболчи эканлигин кўрсатиб қўйди. Ёздаги бўлиб ўтган воқеалар унутилгандек. Энди трибуна уни олқишлай бошлади. Жамоадошлари ҳам уни руҳлантириб турди. У ҳаммасин унутиб, жамоа ғалабаларига ҳисса қўшиши учун қўлларидан келганини қилишди.

25-сентабр: Мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказди.

 ПСЖда ҳаммаси яхши кетаётгандек бир паллада, “Реймс”дан мағлубиятга учради. Неймар ўша ўйинда умуман кўринмади.

3 кундан сўнг Бордо шаҳрида жуда қийин ўйин кутиб турган эди. Аммо мағлубиятдан сўнг Неймар жуда муҳим иш билан Барселонага учиб кетди.

26-сентабр: Неймар “Барселона” суди учун Катаонияга ташриф буюрди.

Жуда қисқа: Футболчи 2016-йил шартномани узайтиргандаги бонус пулларини жамоа тўлаб беришини талаб қилди. Шартномага кўра, биринчи мавсумдан сўнг футболчига 40 млн тўланиши керак эди. 22 млнни олган. Қолган 18 млнни кутаётган эди. “Барселона” эса бу пулларни тўлашни истамаган эди.

Аниқ маълумотларга кўра, футболчи Каталонияда бўлган, лекин судда қатнашмаган. Испан нашрлари хабарига кўра, футболчининг Барселонага келишдан мақсади – жамоа раҳбарияти билан гаплашиб олиш эди. Судга буни алоқаси йўқ.

28-сентабр: Яна ғалаба голини киритди.

Енди эса “Бордо” дарвозасига. Кейин яна битта тўп “Анже” дарвозасига киритди. Юқори формада: 5 ўйинда 4 та гол (3 таси ғалаба голи).

Неймар Чемпионлар Лигасидаги ўйинларни дисквалификатсия сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Ўтган мавсумда “МЮ” билан ўйиндан кейин Дамир Скоминани ҳақорат қилгани сабаб четлатилган эди.

10-октабр: Терма жамоадаги 100-ўйинини ўтказди. 101-сида эса жароҳат олди.

27 ёшли футболчи учун 100 та ўйин яхши натижа. Ундан кўп ўйин ўтказганлар:

Кафу – 142 ўйин

Роберто Карлос – 125 ўйин

Дани Алвеш – 116 ўйин

Лусио – 105 ўйин

Клаудио Таффарел – 101 ўйин

Неймар – 100 ўйин.

3 кундан сўнг Неймар Таффарел билан тенглашиб олди ва 5-ўринга чиқди. Нигерияга қарши ўйиннинг 12-дақиқасида жароҳат олди ва майдонни тарк этди.

21-октабр: “Олтин тўп” учун 30 талик номзодлар рўйхатига киритилмади.

Франcе Фоотбалл топширадиган мукофот номзодлар қаторига нима учун Неймар киритилмаганига сабаб қилиб буларни кўрсатишди:

-4 марта жароҳат олди. (ЧЛ ва Америка Кубогини муҳим ўйинларини ўтказиб юборди.)

- Ҳакамни ҳақорат қилди ва ЧЛ ўйинларидан четлатилди.

- Франсия Кубоги финалини бой берди ва томошабинни туртиб юборди.

- “Барса”га ўтиш билан боғлиқ машмашалар ва ПСЖ билан келиб чиққан конфликт.

22-октабр: ПСЖдаги 63-ўйинни ўтказиб юборди. Футблочининг ПСЖ учун битта ўйини 1 млн евро туради.

Журналистлар ПСЖнинг “Брюгге”га қарши ўйинидан сўнг (5-0) Неймарнинг майдондаги ўйинлари ва жароҳат сабаб ўтказиб юборган ўйинлари сони тенг эканлигини ҳисоблаб чиқишди. “Марсел”га қарши ўйинда майдонга тушмаганидан сўнг, ЛеПарисиан нашри унинг ҳар бир ўйини 1 мн еврога тенг эканлигини ёзиб чиқишди.

8-ноябр: Тренажор залида Майкл Жексонга тақлид қилиб кўрди.

Неймар ПСЖ машғулотларига қайтди ва ўз устида ишлашни бошлади. Барибир шериклари унинг устидан кулишига сабаб топилди. Бунга Неймарнинг ўзи қўйиб берди.

20-ноябр: Пике ва Алба билан бирга Мадридда теннис томоша қилди.

Девис Кубоги Неймарнинг эътиборини тортди. Карен Хачановга қарши Рафаел Надал ўйнаётган эди. Ўйиннинг бир қисмини Алба ва Пике билан, бир қисмини эса бразилиялик шериклари билан томоша қилди. Бу нарса эса Томас Тухелга ёқмади.

  • Мен нима қила олишим мумкин? Мен унинг отаси ёки политсия эмасман, шунчаки унинг мураббийиман, холос. Неймар қайтганидан сўнг, машғулотларда ўзини кўрсатди. Тўғри, мураббий сифатида бундан норозиман, аммо уни бошини қотиргим йўқ бу масалада.

22-ноябр: Майдонга қайтди.

64 дақиқа майдонда бўлди. Лекин ўзини кўрсата олмади. Умуман зарба беролмади.

Тухел: Неймарнинг омадсиз ўйини мени хавотирга солмайди. Мен ундан кўп нарса кутмагандим. Чунки у 6 ҳафта ўйин амалиётисиз қолди. Заҳирага олинаётганда тўғри кийим алмаштириш хонасига кетди? Кўп футболчилар шунақа қилади. Мен ҳатто, бу нарсани кўрмадим ҳам, чунки ўйинга қараш билан банд эдим.

26-ноябр: “Реал”га қарши ўйинга тайёр

“Реал”га қарши ўйинга тушди. Охирги марта Чемпионлар лигасида 2018-йил 11-декабрда майдонга тушган эди.