Богордск шаҳри яқинида жойлашган “Нижний Новгород ҳалқаси” пойга йўлида Россия "Ҳалқа" чемпионатининг навбатдаги босқичи ўтказилди. Унда "RAVON Racing Team" жамоаси ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди.

Янги тузулган “RAVON Racing Team” жамоаси пойгада махсус тайёрланган мамлакатимизда ишлаб чиқарилган иккита "Ravon Nexia R3" автомобилларида, “Академия ралли”, “С-логистик”, “Suvar motorsport” каби номдор жамоалар билан рақобатлашди.

Кескин ва муросасиз ўтган пойгада "Ravon Nexia R3"ни бошқарган Ефим Гантмахер “Туринг лайт” классининг етакчиси, тажрибали пойгачи, 5 маротаба Россия чемпиони - Владимир Черевандан ғалабани илиб кетди.
 
Эслатиб ўтамиз, “RAVON Racing Team”  автомобиллари Самара шаҳрида жойлашган “TEAM80 Motorsport Engineering” инженерлари томонидан пойга учун маҳсус тайёрланди.
11585091
 
11585089
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
zohir_t
24/05/2019 08:50
Oooo

Минбар

Барча блоглар