Нега

2018 йил "Ливерпуль"дан "Барселона"га кўчиб ўтган Филиппе Коутиньонинг трансфер тафсилотларидан яна бири эълон қилинди.

Sport.es нашри тарқатган хабарга қараганда, томонлар ўртасида имзоланган келишувга биноан агар бразилиялик футболчи каталонияликлар сафида 100 та ўйин ўтказса, мерсисайдликларга яна 20 млн евро бонус тўланиши лозим. Ҳозирча Коутиньо “кўк-анор ранглилар” сафида жами 88 та ўйинда майдонга тушди. Мавсум охиригача эса ушбу кўрсаткич 100 тадан ортиб кетиши мумкин.

Молиявий инқироз пайтида қўшимча маблағ тўлашни хоҳламаётган “Барса” раҳбарияти Коутиньони тезроқ сотиб юбормоқчи.

Коутиньо жорий мавсум “Барселона” сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар