Россия Миллий футбол лигасининг 37-турида “Нефтехимик” ўз майдонида Тольяттининг “Акрон” жамоасини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Нефтехимик” ҳужумчиси Мераби Уридия хет-трикка эришиб, жамоасининг ғалабасини таъминлаш билан бирга ўйин қаҳрамонига ҳам айланди.

Лекин ушбу учрашувда “Нефтехимик” таркибидаги легионерларимиз майдонга тушишмади. Вагиз Галиулин ўйин қайдномасига киритилмаган бўлса, Бобур Давлатов захирада қолдирилди.

“Нефтехимик” ушбу ғалабадан кейин 60 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию