Бироз аввал, ПФЛ матбуот хизмати бугун бўлиб ўтган Суперлига баҳслари бўйича охирги тур қайдномаларини сайтга жойлаштирди.

Унда "Андижон" ўтиш ўйинида иштирок этади" сарлавҳа остидаги хабарда жамоа ким билан ўйнаши ёзилмаган.

Безымянный_1

Регламентга кўра, "бургутлар" Суперлигада 13-ўринни эгаллагани боис Про лигада 2-поғонани банд этган "Нефтчи" билан беллашиши керак. Аммо "Нефтчи"нинг айрим футболчилари ва мухлислари Про лига охирги турида "Турон"га қарши баҳсдан сўнг келтириб чиқарган жанжал учун жазоланиши кутилмоқда. Балки шунинг учун ПФЛ Суперлига ўтиш ўйинида "Андижон" ким билан ўйнашини ёзмагандир. Бу кўпчиликда турли фикрлар уйғотади. Яъни фарғоналиклар ўша воқелик сабаб бўлажак учрашувга қўйилмаслиги мумкин ва ҳоказо.

Воқеалар ривожини кузатамиз ва ПФЛ нега "Андижон"нинг маълум рақиби "Нефтчи" эканини ёзмаганини билиб оламиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Рустам Содиков
07/12/2020 04:31
Нефтчи жазоланмаса УФАнинг обруси хам тукилади деб тугрилаб укинглар. Илтимос.
P.S. Бу иловада кетган матнни тугрилаш имкони йук экан?!
Рустам Содиков
07/12/2020 04:28
Нефтчи Узбек футболи обрусини судьяни тепган футболчиси оркали дунёга шарманда килди? Нефтчи жазоланса бу УФАнинг обрусини хам тукади. Нефтчини бу килиги учун умуман 2 лигага тушириб,футболни уша ердан кайта бошлатиб,тарбияласа, хамма жамоаларга урнак булади.
Маглубиятни тан олиш хам мардлик. Буни качон урганасизлар?
Яшин. Ш.И
03/12/2020 19:32
Афсуски, Нефтчи жамоаси катта эҳтимол билан суперлига сари йўлда ўз ризқини ўзи қирқиб қўйдиёв.
Иж. тармоқларда айланаётган видеороликлар, турли хил кунсари авж олаётган гап сўзлар шундан далолат бермоқда.
&
Liverpool fan
03/12/2020 19:19
Агар хозир хеч нима болгандек Нефтчи клубини кечиришса
Кейнги сезонга майдон факат жангу жадал
Бечора хакамлар яна калтакланади.
&
Liverpool fan
03/12/2020 19:16
Кечирмаслик керак асло
Ана ушанда бу бошка клубларга хам сабок болади.