Навоийда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида икки ёш тоифасида Ўзбекистон чемпионати бошланди

Мусобақа икки ёш тоифасида - 2005-2006 ва 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил этилмоқда.

Ҳар икки ёш тоифасида ҳам баҳслар 15 тадан вазн тоифасида бўлиб ўтмоқда. 

2005-2006 йилда туғилган ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда 324 нафар, 2007-2008 йилларда таваллуд топган болалар ўртасидаги баҳсларда эса 273 нафар боксчи совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда. 

Беллашувлар 9 майга қадар давом этади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар