Навбат Мессига...

“Манчестер Сити”нинг ҳужумкор футболчиси Раҳим Стерлинг машҳур ўйинчиларнинг футболкаларини жамлашни хуш кўради. У ҳозирги пайтда фақат бир юлдузнинг либосини олишни орзу қиляпти.

- Мен футболкаларни коллекция қиламан, лекин кўргазма учун намойиш қилмайман. Уйимга меҳмон бўлиб келган одамлар менинг футболчилигимни билишини ёқтирмайман. Хонадонимда оилавий муҳит бўлишини хоҳлайман.

Фаолиятимни якунлаганимда ўзимга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар либосини саралаб олиб, совринлар билан алоҳида бир хонага намойиш учун қўйиб қўяман.

Ҳозир фақат Лионель Мессининг футболкасини олишни орзу қиляпман. “Барселона”га қарши ўйнаганимизда мен Неймар билан кийим алмашдим. Тўғриси, мен умримда биринчи бор бошқа футболчидан футболкасини сўрадим, - дейди Стерлинг.

Стерлинг “Манчестер Сити” сафида Англия чемпионлигини нишонлашга яқин турибди. Шунингдек, “шаҳарликлар” ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси финалига йўлланмани нақд қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар