“Навбаҳор” клубининг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Данияга қарши ўйиндан олдин Россия терма жамоасининг “Евро-2020”да қайд этадиган натижаси ҳақида гапирди.

“Катта эҳтимол билан Россия терма жамоаси Европа чемпионатининг плей-офф босқичига чиқа олмайди. Бунинг сабаблари жуда кўп. Умуман, Россияда футбол билан боғлиқ катта муаммо бор. Аммо бундай натижаларга футболчилар айбдор эмас. Бунга тизим ва унда ишлайдиган фирибгарлар айбдор.

Шахсан мен терма жамоамизни қўллаб-қувватлайман. Имкониятлар бор, албатта, лекин улар жуда кам.

Агар биз тасодифан 1/8 финалга чиқиб қолсак, бу босқичда имкониятимиз йўқ”, - деди Канчельскис.

Дания – Россия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Ўйин Копенгаген шаҳрида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
22/06/2021 04:04
O‘zi shu narsalar Rossoya futbolidan andoza olingan MDH davlatlarining ko‘p davlatlarining ichki chempionatlari huddi shunday holatda
PROSTO TELE
21/06/2021 21:53
Хавотирланманг Андрейжон. Бунаканги нарса бизнинг Узбекистонда хам бор.