Ads

26-27 июль кунлари Суперлигада иккинчи давранинг илк тури бўлиб ўтди. Беллашувлардан аввал "Навбаҳор" ва "Локомотив"нинг ғалабаси кутилганди. Аммо "Қизилқум" ҳамда "Сўғдиёна" тахминлар ҳар доим ҳам ўзини оқламаслигини кўрсатишди. Таркиби ўзгариб кетган навоийликлар Наманганда 3 очколик бўлиш билан бирга сафардаги илк ғалабасини қўлга киритишди. Бу мавсум "Навбаҳор" Наманганда, "Сурхон" Термизда илк мағлубиятини қабул қилиб олишди.

Тошкент вилояти дербиси муросасиз кескин курашлар остида кечди. Ўйин шу қадар шиддатли ўтдики, иккинчи таймда Миржалол Қосимовга қизил карточка кўрсатилди.

Қуйида 14-тур ўйинларининг шарҳи, протокол ва матбуот анжуманида мураббийларнинг айтган фикрлари билан батафсил танишишингиз мумкин:

НАВБАҲОР – ҚИЗИЛҚУМ 0:1

“Навбаҳор” жамоаси Наманганда “Қизилқум”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда ҳам кўпчилик “Навбаҳор”дан ғалаба кутганди. Аммо давралар оралиғидаги танаффусда ҳар икки клуб таркибида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Айниқса, "Қизилқум" сафига кўплаб янги ўйинчилар қўшилди. Шунинг учун бўлса керак, ушбу баҳс бу сафар бошқача кечди.

Майдон эгалари дастлабки дақиқаларданоқ устунликни ўз қўлларига олишга интилиб, рақиб жарима майдончаси ичида хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Шундай ҳолатларнинг бирида Александр Касьян дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Аммо сўнгги паллада у йўллаган тўпга аниқлик етишмади.

Меҳмонлар қарши ҳужумда ҳисобни очишди. “Қизилқум”нинг грузиялик ҳужумчиси Мате Ватсадзе 15 метрлар чамаси узоқликдан кучли зарба йўллаб, дарвозани ишғол этди.

Майдон эгалари мувозанатни тиклаш мақсадида ҳужумни кучайтиришди. Беллашув давомида Александр Касьян ва Азизбек Турғунбоевнинг уринишлари самарасиз чиқди.

Қулай вазиятлардан фойдалана олмаслик оқибатида наманганликлар мағлубиятга учрашди.

4201564155147

Гол: Мате Ватцадзе 7

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Славко Лукич (Обид Жўрабоев, 16), Азизбек Турғунбоев, Александр Касьян, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Алижонов, Аббос Ғуломов (Амирбек Жўрабоев, 68), Аюбҳон Нўъмонов (Шерзод Ҳакимов, 46), Нодир Мавлонов

Захира: Дилшод Ҳамроев, Азиз Ибрагимов, Шаҳзод Шайманов, Ҳожиакбар Юнусов, Тожиддин Комилов, Ғиёсжон Комилов.

“Қизилқум”: Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе, Стивен Питер, Салим Мустафоев, Шерали Жўраев, Азиз Усмонов, Руслан Маргиев, Саиджамол Давлатжонов (Нодирбек Камолов, 58), Мате Ватцадзе (Воҳид Шодиев, 86), Достон Ибрагимов (Сардор Жаҳонов, 74)

Захира: Артём Макосин, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Файзулла Қамбаров, Миржалол Қосимов, Суҳроб Ярашов.

Огоҳлантиришлар: Саиджамол Давлатжонов 11, Лаша Тотадзе 90+1.

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Султонмурод Улфатов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, О. Тўйчибоев

10880 томошабин.

Ҳамиджон Актамов: - Бугун ҳар икки жамоа ҳужумкор, мухлисларбоп ўйин намойиш этди. Навоийда кечган баҳсда “Навбаҳор” бошқача ҳаракат қилганди. Беллашувда омад бизга кулиб боқди ва ғалаба қозондик.

Биринчи даврада барқарорлик етишмади ва шунинг ҳисобига давралар оралиғидаги танаффус пайтида таркибимизга бир қатор янги футболчиларни жалб этдик. Бугунги баҳсда эски таркибдаги футболчилардан бор-йўғи 3 нафари майдонга тушди, холос. Ўзгаришлар мана биринчи ўйинданоқ ўз мевасини беришни бошлади.

Наманганда очко олиш ҳар қандай клубга қийинчилик туғдиради. Биз эса шунга ҳаракат қилдик ва “Навбаҳор”ни ютдик. “Қизилқум” келаси йилдан юқори ўринлар учун курашади.

Деян Журжевич: - Янги жамоангнинг ўз майдонидаги илк баҳсида мағлубиятга учраши аламли, албатта. Шогирдларим яхши ўйнаб, имкониятни бой беришди. Меҳмонларнинг дарвозамиз томон йўллаган биринчи зарбаси голга айланди. Шу сабабли, бизга анча қийин бўлди.

“Навбаҳор” учрашувда бурилиш ясаш учун ҳаракат қилди. Футболчиларимга ўйин борасида ҳеч қандай эътирозим йўқ. Жамоани муҳим футболчилар тарк этишди. “Навбаҳор” янги мураббий қўл остида ҳаракат қилмоқда, таркибда янгилар бор. Шу боис, жамоа ўйинида ўзгариш қилиш учун бироз вақт талаб этилади.

Жаҳоннинг машҳур мураббийларидан бири Жозе Моуриньо жамоани яхшилаб ўрганиш учун 2 йил вақт кераклигини айтган. Айни пайтда Ўзбекистонда трансфер ойнаси очилган ҳамда сафимизга маҳоратли футболчиларни жалб этиш учун имкониятимиз бор. Аммо кўплаб яхши ўйинчиларнинг шартномалари мавжуд. Шунинг учун қўлдан келганича, бир қатор янгиларни таркибга қўшиб олдик.

 

ПАХТАКОР – ҚЎҚОН-1912 3:1

"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни 3:1 ҳисобида доғда қолдирди.

Беллашув бошидан ташаббусга эришган "шерлар" дастлабки дақиқаларда қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Ҳожиакбар Алижонов ва Игорь Сергеевнинг зарбаларига аниқлик етишмади. 22-дақиқада эса Одилжон Ҳамробековнинг ажойиб ҳаракатидан кейин ҳисоб очилди. Ҳамробеков марказда рақиблардан ўтиб кетиб, тўпни Жалолиддин Машариповга аниқ оширди. У эса яқин масофадан хотиржамлик билан дарвозани ишғол қилди.

Танаффусдан кейин ҳужумларга янада зўр берган мезбонлар 6 дақиқа ичида яна 2 та тўп киритишди. Қанотдан Машариповнинг узатмасидан сўнг Драган Черан боши билан дарвозани ишғол этди. Орадан кўп вақт ўтмай Жалолиддин бурчакдан оширган тўпни Марко Симич боши билан зарба бериб, голга айлантирди.

Қўқонликлар 77-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг аниқ зарбаси билан орадаги фарқни қисқартиришди. 3:1 ҳисобида зафар қучган "Пахтакор" яқин таъқибчисидан 11 очкога ўзиб кетди.

5781564197126

Голлар: Жалолиддин Машарипов 22, Драган Черан 48, Игорь Сергеев 51, Муҳаммаданас Ҳасанов 84

“Пахтакор”: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Жалолидин Машарипов, Драган Черан, Игорь Сергеев (Бобиржон Асқаров, 86), Одилжон Ҳамробеков (Садриддин Абдуллаев, 72), Марат Бикмаев (Достонбек Ҳамдамов, 61), Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев, Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич.

Захира: Санжар Қувватов, Алишер Салимов, Жаҳонгир Аҳмадов, Хумоюнмирзо Иминов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Владимир Козак.

“Қўқон-1912”: Ислом Абдуллаев, Жамшид Ҳасанов (Тимур Ҳакимов, 69), Қувондиқ Рўзиев, Аваз Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Сухроб Бердиев (Муҳаммаданас Ҳасанов, 75), Иқбол Маликжонов, Шаҳбоз Эркинов (Ҳамидилло Абдуҳамидов, 87), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Ҳолмуҳамедов.

Захира: Сарвар Каримов, Тимур Усмонов, Жасур Ёқубов, Алишер Саматов.

Огоҳлантириш: Ойбек Рустамов 64

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Абдуҳамидилло Расулов, Жаҳонгир Саидов, А. Эргашев

5176 томошабин.

Виталий Ни (“Қўқон-1912” жамоаси вице-президенти): - Танаффус жуда қисқа бўлди. Одатда бундай паллада футболчиларга бироз қийналишади. Очиқ футбол намойиш этдик, рақибдан қўрқиш керак эмаслиги ҳақида айтилганди. Футболчиларимиз номдор рақибга қарши яхши ўйнашди. “Пахтакор” қандай кучга эга эканлигини барча яхши билади. Айни пайтда жамоада Азиз Тўхтабоев бош мураббий вазифасини бажармоқда, аммо бугунги баҳсдан кейинги матбуот анжуманида мен иштирок этишимни сўради.

Трансфер ойнаси ҳали ёпилгани йўқ ва селекция ишлари давом этади. 5 августгача вақт бор. Яширадиган ҳеч нима йўқ, "Пахтакор"дан яна бир футболчи олишни режалаштираяпмиз, шунингдек, дарвозабон ва ҳужум чизиғи учун футболчилар олиб келмоқчимиз.

Шота Арвеладзе: - Танаффусдан сўнг бошлаб олиш ҳар доим қийин. Жароҳатланганлар сафга қайтиши, етакчиларнинг эса яна аввалги суръатни тиклаб олиши осон кечмайди. Бугун жуда ҳам асабийлашдим. Сабаби "Қўқон-1912" билан ўйнаш осон эмас. Биз уч очкога ҳақли эдик. Кўплаб вазиятлар юзага келтирдик. Хатолар бўлди, улар ҳар бир баҳсда учрайди.

"Локомотив" билан 11 очколик фарқни катта дея олмайман. Мавсум энди бошланди. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Менга бу йилги ва ўтган мавсумдаги чемпионат ёқади. "Локомотив" ҳамда "Пахтакор" каби жамоалар чемпионат етакчиларидир. Чиройли ўйин кўрсатаётган "Бунёдкор" ва "Насаф"ни унутмаслик керак. Бошқаларни ҳурмат қилган ҳолда "Сўғдиёна", АГМК, "Навбаҳор", "Металлург" клубларига қарши ўйнаш ҳам қийин.

Меҳмондаги ҳар бир учрашув мушкул кечади ва очко олиш ҳам осон бўлмайди. Мағлубият ҳақида савол бермасликларингизни сўрайман, сабаби биз доим максимал натижага ҳаракат қиламиз. Ҳозир 14 турни ўтказдик. Ҳали терма жамоадаги ўйинлар бор. Ундан кейин эса чемпионат доирасида яна 12 тур кутиб турибди.

 

СЎҒДИЁНА – ЛОКОМОТИВ 1:0

Иккинчи даврани ушбу рақиблар яхши трансферлар билан бошлашди. “Сўғдиёна” Жасур Ҳасанов билан шартнома имзолаган бўлса, “темирйўлчилар” Остон Ўруновни ўз сафларига қўшиб олишди. Мазкур ўйинчилар “Сўғдиёна” ва “Локомотив”га фойдаси тегиши аниқ.

Бу беллашувда пойтахтликларнинг имкониятлари юқорироқ баҳоланаётганди. Бироқ мезбонлар ўйиндан олдинги таҳминлар ҳар доим ҳам ўзини оқламаслигини амалда исботлашди.

Баҳс давомида томонлар кўплаб вазиятлар яратишди. Лекин гол учрашувнинг охирги дақиқасида киритилди.

Улуғбек Бақоев биринчи даврадан сўнг Жиззахга таклиф этган ўзининг собиқ шогирди Шоҳруз Норхонов 90-дақиқада дарвозани ишғол этиб, мураббийнинг ишончини оқлади. Ушбу муваффақият “Сўғдиёна”га ғалабани тақдим этди. Чемпионлик учун курашаётган “Локомотив”ни эса қимматли очколардан мосуво қилди.

Гол: Шоҳруз Норхонов 90+1

“Сўғдиёна”: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шайқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Шоҳруз Норхонов, Жамшид Болтабоев (Санжар Рашидов, 64), Жасур Ҳасанов, Никола Милинкович, Иван Нагаев (Иззатилла Абдуллаев, 70), Шаҳбоз Жўрабеков (Шерзод Файзиев, 50).

Захира: Ширинбой Абдуллаев, Нуриддин Ҳасанов, Сирож Мелиев, Ойбек Нурматов, Диан Талхатов, Даниэл Насриддинов.

“Локомотив”: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Диёржон Туропов, 73), Ислом Тўхтахўжаев, Жавоҳир Эсонқулов (Арсланмурад Аманов, 46), Йован Жокич (Остон Ўрунов, 74), Давронбек Ҳошимов, Олег Зотеев, Игорь Йелич.

Захира: Ҳожиакбар Жўраев, Иброҳим Ғанихонов, Дилшод Комилов, Тохир Рафаэлов, Бек Абдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Искандар Шайқулов 42, Элёр Орифов 45+2, Сардор Мирзаев 55.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Р. Абдивоҳидов.

5205 томошабин.

Самвел Бабаян: - Менимча, ушбу беллашув ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Афсуски, ташаббусга эга бўлиб, кўплаб вазиятлар яратиб ҳам мағлубиятга учрадик. Бу футболнинг бир бўлаги.

"Сўғдиёна"га қарши Тошкентдаги беллашувнинг 88-дақиқасида ҳисобни очгандик. Бугун биттадан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди.

Мана шундай қайноқ якунни кутгандим. Сабаби икки жамоа курашди. Жиззахликлар ҳисобни сақлаб қолишга интилишди. Биз эса ғалабани кўзлаб ҳужумга ўтавердик. Афсуски, ўхшамади, бу биз учун катта дарс бўлди.

Улуғбек Бақоев: - Амалдаги чемпионга қарши тўп тепдик. Шу боис тартибли ўйнашга ва қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилдик. "Локомотив" билан очиқ футбол намойиш этиб бўлмайди.

Нимадир ўхшади, нимадир йўқ. Учрашув охирида шогирдларим характер, тартиб ва ғалабага бўлган истак туфайли гол уриб, уч очко эгасига айландик.

 

СУРХОН – НАСАФ 1:3

Биринчи дақиқадаёқ меҳмонлар ҳисобни очишди. Ғолиб Ғайбуллаев узоқ масофадан гол урди.

Ўйин бундан бошланишини кутмаган мезбонлар ҳужумга ўтишди. аммо термизликлар томонидан ташкиллаштирилган айрим вазиятларда зарбалар ноаниқ кўриниш олган бўлса, баъзида рақиб посбони фаоллик кўрсатди. Қаршиликларнинг ҳужумлари эса анча ҳавф туғдирди. Аммо биринчи таймда гол бошқа кузатилмади.

Танаффусдан кейин Шароф Муҳитдинов бурчакдан узатган тўпни Ҳумоюн Муртозаев боши билан дарвозага йўллади.

85-дақиқда Абдул Азиз Юсупов жамоасининг узоқ давом этган ҳужумини гол билан якунлаб, умид учқунлари ёққанди. Бироқ 89-дақиқада захирадан майдонга тушган Дониёр Нарзуллаев ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.

Голлар: Ғолиб Ғайбуллаев 1, Ҳумоюн Муртозаев 62, Абдул Азиз Юсупов 85, Дониёр Нарзуллаев 89.

“Сурхон”: Асилбек Аманов, Раҳматилло Бердимуродов (Азамат Исроилов, 59), Шоҳназар Норбеков, Шавкат Саломов (Азамат Алланиёзов, 65), Абдул Азиз Юсупов, Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич, Асрор Ғофуров (Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 46)

Захира: Азамат Аҳмедов, Сардор Қобулжонов, Равшан Хурсанов, Элдор Бойматов, Суҳроб Неъматов, Санжар Аҳмедов.

“Насаф”: Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев, Дилшод Саитов, Ҳумоюн Муртозаев (Ойбек Бозоров, 81), Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳиддинов, Сардор Абдураимов (Акмал Мозговой, 89), Ислом Рашидхонов (Дониёр Нарзуллаев, 69), Хуршид Мухторов, Умар Эшмуродов.

Захира: Машҳуржон Муҳаммаджонов, Ҳусниддин Алиқулов, Жўрабек Маннонов, Алишер Юсупов, Худоёрхон Сагдуллаев, Шерзод Насруллаев.

Огоҳлантириш: Сардор Абдураимов 83.

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Фаррух Янсупов.

2304 томошабин.

Рўзиқул Бердиев: - Беллашув режамиз асосида ўтди ва йигитлар ғалабага ҳақли эдилар. Тўп назорати, ўйиннинг бориши ҳамда ҳисоб бўйича устунликка эришдик. Шу боис муваффақият қозондик. Рақибимиз тажрибали футболчиларга эга кучли жамоа эди.

"Сурхон" биринчи даврада ёмон ўйин кўрсатмади. Аммо ҳозирги ўзгаришлар уларга қанчалик фойда беради, буни вақт кўрсатади. Клуб олиб бораётган сиёсатини кўллаймиз, лекин унинг тўғри ёки нотўғрилигига аралашишга ҳаққимиз йўқ.

Бахтиёр Ашурматов: - Авваламбор, бугунги мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман. «Насаф» яхши жамоа, лекин мухлисларимиз олдида ўз майдонимизда бундан яхширок, тажовузкорроқ ўйин кўрсатишимиз керак. Биз ишқибозларимиз олдидаги айбимизни ювиш учун кейинги ўйинларда худо хоҳласа керакли очколарни қўлга киритишимиз лозим. Раҳбариятимиз жамоага ҳамма шароитларни яратиб беришмокда. Ойлик маошлар ҳам тўланди. Биз шунга яраша муносиб уйин кўрсатишимиз керак. Мағлубиятда айбдорман. Сурхондарёда яхши жамоа бўлиши учун юракдан меҳнат килмокдамиз. Насиб килса, тез орада жамоамиз мухлисларимизга манзур бўладиган чиройли ўйин кўрсатишига ишониб қоламан.

 

БУНЁДКОР – ДИНАМО 4:2

Олтита гол урилган беллашувда уч футболчи дублга эришди.

Учрашувни меҳмонлар фаол тарзда бошлашди. Самарқандликлар ҳужумчиси Баҳодир Насимов бир нечта имкониятларга эга бўлди. Бироқ голни мезбонлар уришди. Чап қанотдан Хуршид Ғиёсов узатган тўпни Миржаҳон Мираҳмадов дарвозага йўллади. 40-дақиқада Хуршид Ғиёсов ҳисобни иккитага оширди.

Орадан кўп вақт ўтмай меҳмонлар вакили Ихтиёр Тошпўлатов рақиб ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб, орадаги фарқни биттага қисқартирди.

Тайм охирида Миркомил Лоқаев жарима майдони ичида Хуршид Ғиёсовни йиқитди ва бош ҳакам пенальти белгилади. Ғиёсовнинг ўзи 11 метрли жаримадан тўпни тўрга йўллади.

Танаффусдан кейин “қалдирғочлар” ҳисобни яна-да йириклаштиришди. Ғиёсовинг пасидан сўнг яна Мираҳмадов гол урди.

Иккинчи бўлим ўрталарида захирадан майдонга тушган Амиржон Сафаров чап қанотдан узатган тўпни Ихтиёр Тошпўлатов боши билан дарвозага киритди.

Ўйинда "Бунёдкор" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Хуршид Ғиёсов жамоасининг барча голларида иштирок этди.

Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов 26, 57, Хуршид Ғиёсов 40, пенальти 45+1, Ихтиёр Тошпўлатов 44, 75

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Жасур Жалолиддинов, 60), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Дмитрий Островский, 65), Санжар Қодирқулов (Бобурбек Фарҳодов, 83), Нурилло Тўхтасинов, Евгений Чумак, Абдулла Абдуллаев.

Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Владислав Нуриев, Санжар Рихсибоев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Фаррух Икромов.

“Динамо”: Ботирали Эргашев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимҳон Аъламхонов, Акмал Ҳолмуродов, Жасур Азимов, Баҳодир Насимов (Дамир Темиров, 67), Бобур Қосимов, Сардор Эминов (Амиржон Сафаров, 62), Ихтиёр Тошпўлатов, Обид Ҳакимов (Қадамбой Нурметов, 46), Шоҳруҳ Абдураҳмонов.

‌Захира: Шоҳруҳ Раимов, Низом Норов, Аббос Шодмонов, Сирож Ҳамроев, Жасур Ўринов, Комил Шарофуддинов.

Огоҳлантиришлар: Евгений Чумак 12, Жавоҳир Қаҳрамонов 23, Нурилло Тўхтасинов 32, Шоҳруҳ Абдураҳмонов 32, Жасур Азимов 90+1.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Н. Қосимов

1130 томошабин.

Даврон Файзиев: - Мағлубиятдаги айбни ўз бўйнимга оламан. Чунки таркиб ва тактика танлашда хатога йўл қўйдим. Шогирдларимга ишонаман, бугун ёмон ўйнамадик. «Бунёдкор» ўз имкониятларидан унумли фойдаланди. Тўпни бир-бирига узатиш бўйича рақиб биздан тезроқ ҳаракат қилди. Иккинчи даврани мағлубият билан бошлаш ёқимсиз, албатта.

Ҳозир кимнидир айблаш ноўрин, деб ўйлайман. Ўтказилган голларда дарвозабонимиз эмас ҳимоя ва ярим ҳимоячиларимизнинг хатоси кўпроқ. Иккинчи бўлимда гол уриш учун бизда талайгина вазиятлар бўлди. Аммо...

Вадим Абрамов: - «Динамо» жуда яхши жамоа, лекин биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ҳаво иссиқлигини инобатга олмаса, ёмон ўйнамадик, шунчаки ҳисоб 4:1 кўринишга келганда, футболчилар бироз хотиржамликка берилгани сабабли гол ўтказиб юбордик.

Легионерлар ҳақида нима дейишим мумкин? Евгений Чумак умумий маънода ёмон кўринмади. Ҳар қандай футболчига янги жамоасига мослашиш учун вақт керак. Дмитрий Островский эса бугун Минск йиғиндаги каби ёрқин ўйнамади. Аммо ҳали ҳаммаси олдинда.

 

АНДИЖОН – БУХОРО 2:0

Турнинг эътибордан четда қолган беллашуви. Чунки бу жамоалар жорий мавсумдаги ўйинлари билан диққатни торта олишмаяпти. “Андижон” ва “Бухоро”нинг салбий натижалари ўз мухлисларини ранжитмоқда. Икки аутсайдернинг тўқнашувига қизиқиш деярли бўлмади.

Мавсум аввалида “Соғлом-авлод” стадионининг майсаси алмаштирилганди. Айни кунга келиб катта пуллар сарфланган майдон яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Мутасаддиларнинг эътиборсизилиги оқибатида йил бошидаги меҳнат зое кетди.

Жамоалар майдонга кўникиб олишгунча бир тайм ўтиб кетди.

Иккинчи бўлим ўрталарида белгиланган жарима зарбасини Ойбек Қиличев ажойиб тарзда амалга ошириб, гол урди - 1:0.

Учрашув якунланиб бораётганда, Қаҳрамон Баҳодиров чап қанотдан ошириб берган тўпни Фарҳод Бекмуротов дарвозага аниқ йўллади - 2:0.

971564292059

Голлар: Ойбек Қиличев 76, Фарҳод Бекмуротов 90+2

“Андижон”: Руслан Матниёзов, Жалил Кимсанов (Қаҳрамон Баҳодиров, 86), Фарҳод Бекмуротов, Шаҳзод Убайдуллаев (Ойбек Қиличев, 73), Дилшод Раҳматуллаев, Сардор Азимов (Хушнуд Авилов, 88), Рўзимбой Аҳмедов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Радосав Алексич, Аброр Ҳусинов, Бобир Асқаров

Захира: Акмал Ортиқов, Иброҳим Отахонов, Ильдар Маматказин, Дониёр Исмоилов, Бахтиёр Қосимов, Даврон Исоқов.

“Бухоро”: Раҳим Давронов, Миржалол Жумаев, Саламат Қуттибоев, Асадбек Собиржонов, Эргаш Исмоилов, Беҳруз Шодмонов, Тохир Шамситдинов, Андрей Сидоров (Мурод Бобожонов, 78), Жаҳонгир Абдумўминов (Анвар Жўраев, 79), Милован Капор, Фатҳулло Фатҳуллоев (Жамолиддин Убайдуллаев, 66).

Захира: Хуршид Хўжаев, Акобир Тўраев, Аббос Жумақулов, Беҳруз Саъдиллоев, Асилжон Бегимқулов, Артём Кулеша.

Огоҳлантиришлар: Бобир Асқаров 13, Асадбек Собиржонов 42, Милован Капор 43, Жалил Кимсанов 45+2, Беҳруз Шодмонов 50, Ойбек Қиличев 90+2.

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Т. Суюнов

6182 томошабин.

Муҳсин Муҳаммадиев: - Ўзимни оқламоқчи эмасман, лекин бундай майдонда футбол ўйнаб бўлмайди. Тўпни тўхтатишнинг иложиси йўқ. Комбинациялар ташкил этиш мушкул. Давралар оралиғидаги йиғинларимизда текис майдонлардаги машғулотларда ана шуларга урғу бергандик.

Бундай майдонда футболчиларнинг кўрсатган ўйинларига баҳо бериш қийин. Футболни яхши майдонда ўйнаш керак. Бу ерда жанг ва кураш бўлди. Иккита жамоа курашди, футбол ўйнашмади. Буни "теп ва югур" дейди.

Жаримадан киритилган гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Лекин ўйин дурангга мос эди. "Андижон"га омад кулиб боқди.

Александр Хомяков: - Узоқ кутилган ғалабани қўлга киритдик. Очиғини айтаман, Суперлигада қолиш учун курашаяпмиз. Шу боис биз учун ҳозир энг муҳими натижа! Айни пайтда чиройли ўйин намойиш этиш хақида ўйлаш мавриди эмас. Бугун олти очколик ўйин эди ва унда ғалабадан бошқаси бизни қониқтирмасди.

Биринчи таймда оддий футбол ўйнашга мажбур бўлдик. Сабаби, майдон ҳолати биз хоҳлаган ўйинни кўрсатишга салбий таъсир кўрсатди. Иккинчи таймда балансни ушладик. Бир қатор вазиятлар яратдик. Қиличевнинг голи амалда баҳс тақдирини ҳал этди. Бундай вазиятда футболни қандай ўйнашни тушунган шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир учрашув биз учун финалдек.

Молиявий муаммолар? Биласизми, бу клубнинг ички сири. Ҳар бир доим ғалаба қозонаверсак, вазиятимиз стабиллашиб бораверади, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Лекин ташкилий ишлардан ва бошқа шунга ўҳшаш нарсалар бизни қониқтирмоқда.

 

МЕТАЛЛУРГ – АГМК 2:1

Бу галги Тошкент вилояти дербиси анча муросасиз кечди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳар иккала жамоа футболчилари майдонга фақат ғалаба иштиёқида тушганликларини намойиш этиб, тўп учун қизғин курашишди. Биринчи таймда мезбонлар устунликка эришишди. Ҳужумлардан бирида чап қанотдан Ислом Исоқжонов бошлаб берган комбинацияни Аббос Отахонов давом эттирди. У дарвоза чизиғи устида тўпни жарима майдонига бош билан узатди. Ҳимоячилар қуршовида турган Шавкат Муллажонов эса бу вазиятдан унумли фойдаланди – 1:0.

Танаффусдан сўнг Миржалол Қосимов шогирдлари вазиятни ўнглаш учун ҳужумга зўр беришди. 64-дақиқада ўнг қанотдан бошланган комбинацияни олмалиқликлар тўпурари Зафар Полвонов муваффақиятли якунлади – 1:1.

Бекободликлар ҳам бўш келишмади. Улар охиригача курашишди ва 77-дақиқада пенальти ишлашди. 11 мертлик нуқтадан жарима зарбасини Баҳодир Пардаев бехато бажарди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Ўз навбатида, ушбу пенальтига эътироз билдирган меҳмонлар устози Миржалол Қосимов 79-дақиқада четлатилди.

photo_2019-07-28_13-52-27

Голлар: Шавкат Муллажонов 31, Зафар Полвонов 64, Баҳодир Пардаев пенальти 77

“Металлург”: Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Суҳроб Нуруллоев (Зоҳид Абдуллаев, 66), Исломбек Исоқжонов (Андрей Шипилов, 90+4), Баҳром Абдураҳимов (Сергей Тумасян, 90+2), Музаффар Музаффаров, Шавкат Муллажонов, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Баҳодир Пардаев.

Захира: Зафар Сафаев, Иброҳим Йўлдошев, Сервер Жепаров, Худойшукур Сатторов, Шаҳзод Ғофурбеков, Муҳаммад Исаев.

АГМК: Суҳроб Султонов, Дилшод Жўраев, Элгужа Григалашвили, Санъат Шиҳов (Мирғиёс Сулайманов, 88), Зоҳир Пиримов (Муроджон Тошматов, 57), Жасур Ҳакимов (Зафар Полвонов, 46), Акмал Шораҳмедов, Жасур Умаров, Сардор Раҳмонов, Бобир Йўлдошев, Владислав Касминин.

Захира: Акбар Тўраев, Миржамол Қосимов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Сайдулло Раҳматов, Камронбек Сайдазимов, Шаҳзодбек Нурматов.

Огоҳлантиришлар: Акмал Шораҳмедов 75, Дилшод Жўраев 75, Музаффар Музаффаров 80, Ислом Исоқжонов 83.

Четлатиш: Миржалол Қосимов (АГМК бош мураббийи, 79)

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Равиль Шояхметов, Тимур Галеев, Иброҳим Исмоилов.

4521 томошабин.

Ҳикмат Эргашев (АГМК клуби ёрдамчи мураббий): - Ҳалол ўйин фақат футболчиларга эмас, бошқаларга ҳам тегишли. Ҳакамларнинг бугунги қарорини учрашувдан кейин кўриб чиқишади.

Ҳақиқатдан Тошкент вилояти дербиси яхши ўтди. Шунақа беллашувлардан сўнг футболчилар ўсади ва ўшанда терма жамоага номзодларни танлаш ҳам осонлашади.

Андрей Шипилов: - Бугун вилоятнинг икки жамоаси ўртасида дерби бўлиб ўтди. Мени хавотирга солган ягона нарса бу биринчи ва иккинчи давра оралиғидаги узилиш. Деярли 45 даража иссиқда мавсумга тайёрланиб, яна қандайдир тушунарсиз тестларни топширдик. Тўғри, улар керак. Бироқ шогирдларим ушбу тестлар натижасида жароҳатлар орттириб олишмоқда ва мен уларни қайта ўзига келтиришим учун 72 соат вақт талаб этилди. Ҳаммасини қайта кўриб чиқиш керакдир, балки. Бугун иккита тўп уриб, ниҳоят ғалаба қозондик. Кўп учрашувларда дуранг қайд этиб, очко йўқтогандик. Ҳакамлар тўғрисида яхши ҳам, ёмон ҳам гапирмаганман. Уларнинг ишини кўриб чиқадиган қўмита бор. «Локомотив»га қарши ўйинда ҳакам алмашганида ҳам буни изоҳсиз қолдирганман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Misha Mk
04/08/2019 12:47
Навбахор тренир умуман тури кемас екан палакат уйдаям юткизадими
Кахрамонжон Сафаров
29/07/2019 12:57
М.Косимовни янаям узокрокга четлатиш керак яхши футболист булган лекин яхши инсон булмаган экан нима булса хам хали хам мен юлдузман деб юрибди билмаса эслатаман 2002-йилда Кувасойда нима каромат курсатганини ёш футболистларни хам ота-онаси бор янаям бу йигитни, (жаноб Косимов) узбек халки шунча авайлай ардоклаб келди жаноб Косимов кулингиздан келса йук жойдан бир команда килиб эл олдида узингизни курсатинг Бор командани бировдан юлиб олиб, Металлург билан булган уйиндагидек камера олдида узингизни шарманда килманг инсонда озгина ор-номус хам булиши керак нима судья сизни хурматингиз учун Металлургни жазолаб тарбиясиз шогирдчаларингизни куллаб пенальтилар куйиб бериши керакмиди
Сабит Каримов
28/07/2019 15:57
Шумқадамлар