Суперлига биринчи давра тақвимининг эълон қилинди. Унга кўра "Навбаҳор"ни дастлабки турданоқ жиддий синовлар кутаётганини кўришимиз мумкин.

Илк турни "лочинлар" Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказишади. Тўғри, бу учрашувга Намангандан кўплаб мухлислар ташриф буюриши ва ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Аммо рақиб амалдаги чемпион ва ҳозирги кунда энг яхши формада, кучли таркибга эга бўлган "Пахтакор".

9291568584052

Иккинчи ўйинда "Локомотив" Наманганда меҳмон бўлади. Бу беллашувга қизиқиш жуда юқори. Сабаби "Навбаҳор"нинг дастлабки уй ўйини ва рақиб ҳам шунга яраша кучли жамоа. Тўғри, "темирйўлчилар"ни бир қатор етакчилар тарк этди. Бироқ жамоада ғолиблик, чемпионлик руҳи бор. 

Кейинги ўйин водий дербиси. Андрей Канчельскис шогирдларини Андижонда "бургутлар" кутмоқда. "Андижон" клуби таркиб ва футболчиларнинг маҳорати борасида "Навбаҳор"га рақобат қила олмаса-да, ўйин дерби мақомидалиги боис мазкур баҳсга мезбонлар бошқача эътиборда бўлишади. Буни жамоаларнинг аввалги натижаларида ҳам кўрганмиз.

3001558815004

Дербини ўтказиб олган "Навбаҳор" енгил тин олмаслиги бор гап. Чунки "лочинлар" Қаршига парвоз қилишлари керак. "Насаф" ҳар йили йўқотишларга учрайди, Жамоани етакчилар тарк этади. Бироқ Рўзиқул Бердиев ҳар гал кетганларнинг ўрнини тўлдира олиш хусусиятига эга. Шу боис бўажак учрашув анчагина қизғин руҳда ўтишига шубҳа йўқ.

Бу ўйинлардан “Навбаҳор” қандай ҳолатда чиқиши номаълум. Салбий натижалар қайд этилса, “Бухоро”га қарши баҳсда очко йўқотилса, Андрей Канчельскиснинг курсиси қимирлаб қолиши мумкин. Акси кузатилса, жамоа ўз мақсадлари йўлида имкониятларини яхшилаб олади.

Бу шунчаки тахминлар холос. Нима бўлишини вақт кўрсатади. Энг асосийси, сиз-у биз чиройли ўйинлар кўриб, бир-биридан ажойиб голлар шоҳидига айлансак бўлгани.

7931568583902

Қуйида "Навбаҳор" биринчи даврада қачон ва кимлар билан ўйнаши борасида маълумот олишингиз мумкин:

1-тур, 27 февраль, пайшанба

Пахтакор – Навбаҳор

2-тур, 6 март, жума

Навбаҳор – Локомотив

3-тур, 15 март, якшанба 

Aндижон – Навбаҳор

4-тур, 20 март, жума

Насаф – Навбаҳор

5-тур, 4 апрель, шанба

Навбаҳор – Бухоро

6-тур, 12 апрель, якшанба

Металлург – Навбаҳор

7-тур, 19 апрель, якшанба

Навбаҳор – Сўғдиёна

8-тур, 26 апрель, якшанба

Бунёдкор – Навбаҳор

9-тур, 1 май, жума

Навбаҳор – Қизилқум

10-тур, 16 май, шанба

Сурхон – Навбаҳор

11-тур, 23 май, шанба

Навбаҳор – Машъал

12-тур, 13 июнь, шанба

AГМК – Навбаҳор

13-тур, 28 июнь, якшанба

Навбаҳор – Қўқон-1912

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Azim Xudayberdiev
12/02/2020 16:59
Вакт олий хакам жужани кузда саналади
&
MTJmuhlis
12/02/2020 15:45
Админ юксак максадлар сари кадам ташлаган НАВБАХОРГА БУНИ кизиги ёк чунки ертами кечми барибир шулар билан уйнайди буёгини вакт курсатади тугри тангани икки томони бор лекин ниятимиз яхши
Шариф Абдурахимов
13/02/2020 11:50
Сал кучрок командалар Билан уйнаб мослашиб кейин уйнаганда яхши буларди
Шариф Абдурахимов
13/02/2020 11:49
Сал кучрок командалар Билан уйнаб мослашиб кейин уйнаганда яхши буларди
&
U 7
12/02/2020 16:15
Islom Rashidhonovni sotib olib qanaqasiga jamoa rahbarlari 1 yillik shartnoma tuzishdi hayronman. Eng ahmoqona ishku. Sotib olayotganda kami 3 4 yillik shartnoma tuzish kerak emasmi?
&
lochin
12/02/2020 21:39
уч турт йиллик шартномага арзимиди отаси ва бобоси хурмати сотип олинди