“Навбаҳор” мезбонлик қилса, етакчига айланади. Айниқса, рақиб

7-10 апрель кунлари Суперлигада 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Натижалар билан сайтимиз орқали маълум қилиб бордик.

Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этмоқдамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлисларининг статистикасини таништирамиз.

Бу гал стадионларимизга жами 36177 томошабин ташриф буюрди. Ҳар бир беллашувга ўртача 6030ни ташкил қилади (Бу тур АГМКнинг "Турон"га қарши ўйини ўтказилмади. Чунки олмалиқликлар ОЧЛ саралашида иштирок этишди).

Энг кўп мухлис Намангандаги “Марказий” аренада қайд этилди. Учрашувни 15992 одам шоҳидига айланди. “Лочинлар” мезбонлик қилса, мухлислар ташрифи борасида етакчига айланиши аниқ. Боз устига рақиб "Пахтакор" бўлса.

"Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинида пенальти бормиди? - Хайрулла Ҳамидовдан жавоб

"Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинидан кейин 7 киши жавобгарликка тортилди - Баёнот

IMG_1593

АГМКнинг қолдирилган ўйини қачон ўтказилиши аниқ бўлди, битта учрашувининг санаси эса ўзгарди

Энг кам ишқибоз Термизда. “Сурхон” – “Локомотив” қарама-қаршилигига 1254 томошабин ташриф буюрди. Аммо аввалги турларга қараганда ўсиш кузатилди. Чунки энг кам ишқибозлар статистикаси 500 атрофида эди.

Яна бир марказий беллашув ҳам кўпчиликни қизиқтирди. “Бунёдкор” - "Сўғдиёна" баҳсини бевосита стадиондан 5100 мухлис томоша қилди.

Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):

"Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:2. 15992 томошабин

"Металлург" - "Андижон" 2:0. 6340 томошабин

"Қизилқум" - "Насаф" 1:2. 6165 томошабин

"Бунёдкор" - "Сўғдиёна" 2:2. 5100 томошабин

"Машъал" - "Қўқон-1912" 0:2. 1326 томошабин

"Сурхон" - "Локомотив" 0:1. 1254 томошабин

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
12/04/2021 23:29
Куза кундамас кунида синади, Навбахор мухлисларини ха деб айблайверманглар, Кани Сардор Рашидов мард булса интервью берсин, Навбахор химоячиси хам интервью берсин. Сардор оеги сирпаниб кетди узи!
Dilmurod Rustamov
11/04/2021 19:39
Essiz Uzbek futbolli navbahor boʻlmasa nima kulardi SOXTAKOR yana 20 yil Chempion bulsa ham shuncha muxlis kirmaydi chunki ASL PAHTAKOR MUHLISLARI Biladi panday Futbol boʻlayotga nini shuning Uchun stadionga kelishmaydi
Dilmurod Rustamov
11/04/2021 19:39
Essiz Uzbek futbolli navbahor boʻlmasa nima kulardi SOXTAKOR yana 20 yil Chempion bulsa ham shuncha muxlis kirmaydi chunki ASL PAHTAKOR MUHLISLARI Biladi panday Futbol boʻlayotga nini shuning Uchun stadionga kelishmaydi
Dilmurod Rustamov
11/04/2021 19:39
Essiz Uzbek futbolli navbahor boʻlmasa nima kulardi SOXTAKOR yana 20 yil Chempion bulsa ham shuncha muxlis kirmaydi chunki ASL PAHTAKOR MUHLISLARI Biladi panday Futbol boʻlayotga nini shuning Uchun stadionga kelishmaydi
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
11/04/2021 13:58
Surhon. nimaga bunday kam muhlis kergan. qushnilarimiz uzi fudbolni sogingan deb uylovdim. Surhondaryoga. Fudboldan kura. Kurash bulsa bundan kup muhlis keladi. javob.

Минбар

Барча блоглар