“Навбаҳор” таркибида сезиларли ўзгаришлар бўлиши тўғрисида илгари ҳам маълумот бергандик. Хабарингиз бор, шу пайтгача клуб бир қатор ўйинчилар билан хайрлашди. Яна жамоани тарк этадиган футболчилар номини ҳам эшитишимиз мумкин.

Наманганликларнинг 27 ёшли ярим ҳимоячиси Сардор Теляков якунига етган мавсумда “Навбаҳор” сафида 19 та учрашувда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 2 марта гол урди. Теляков Sports.uz сайтига кейинги режалари борасида муносабат билдирди.

сардор теляков

- Кетган ўйинчилар ҳақида раҳбарият ва мураббийлар ҳал қилишади. Лекин клубни тарк этган футболчилар яхши даражадаги ижрочилар эди.

Режаларим ҳақида тўхталсам, вариантлар чиқиб турибди. Лекин бу ҳақида бир нима дея олмайман. Чунки жамоам билан яна бир йиллик шартномам бор.

“Навбаҳор”да қолишим хусусида 100 фоиз жавоб бера олмайман. Нега деганда, ҳали ўйлаб олишга вақт бор, - дейди Теляков.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию