“Навбаҳор” бош мураббийи мавсумни давом эттириш бўйича ўз таклифини билдирди

“Навбаҳор” клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Россия премьер-лигасида мавсумни давом эттириш керак деб ҳисоблайди. У шундай қилинса, коронавирус билан боғлиқ ҳеч қандай янги ҳолатлар қайд этилмаслигига ишонади.

“Агар биз икки ҳафталик карантиндан ўтсак ва шу вақт ичида ҳеч қандай янги ҳолат қайд этилмаса, унда мавсумни давом эттириш мумкин. Яна қандай муаммо?”, - дейди россиялик мутахассис.

Канчельскис мавсумнинг қолган ўйинлари мухлисларсиз ўтказилиши, учрашув натижасига катта таъсир ўтказмаслигини айтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
muxammadsoli 79
25/05/2020 14:08
BIZI SUPERLIGA XAM BOSHLANSA YAXSHI BOLARDI