Ads

Қўқондаги "Марказий" стадионининг чими янгилангани боис "Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг 1-давра ўйинларининг аксариятини сафарда ўтказганидан хабарингиз бор. Шу жумладан 9-турдан ўрин олган "Насаф" жамоасига қарши ўйин ҳам, томонларнинг келишувига кўра, Қарши шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Энди жамоаларнинг 18-тур доирасидаги учрашуви Қўқондаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 27 август куни 17:00да бошланади.