"Насаф"нинг 11 нафар футболчиси терма жамоаларга жалб этилди. Бу ҳақда SPORTS.uz сайти манбаси хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Умар Эшмуродов, Шароф Муҳитдинов ва Азизжон Ғаниев Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида иштирок этади. Абдувоҳид Неъматов, Машхуржон Муҳаммаджонов, Дилшод Саитов, Ҳусниддин Алиқулов, Ойбек Бозоров, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Бобир Абдихолиқовни Любинко Друлович жамоасига жалб этди. Шунингдек, жамоа дарвозабонлар мураббийи Михаил Наумов олимпия терма жамоасига чақирилди.

Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Тошкентда Яман (10 октябрь) ва сафарда Сингапурга (15 октябрь) қарши беллашади.

Олимпия терма жамоамиз эса йиғин доирасида Жанубий Корея ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Алишер Салох
28/09/2019 13:18
Газини бос Насаф
Улугбек Мирзо
28/09/2019 13:23
Nasafga gap yo‘q
&
Surxon turon
28/09/2019 15:54
Яна нима керак полни ёшарами дийман таркиб
&
Behzod
28/09/2019 15:40
durvlicham biladi nasafdi shu uchun nasafdan chaqirgan iishonadida nasaftikila
&
Behzod
28/09/2019 15:37
zur nasaf uzbekiston n1 kamanda bush kemela bola

Минбар

Барча блоглар