Тожикистоннинг "Регар-ТадАЗ" клубига қарши назорат учрашувини ўтказган Қашқадарёнинг "Насаф" клуби сафида польшалик Майкл Павлик кўрикдан ўтмоқда.

Агар Европадан келган футболчи Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар штабига маъқул келса, Суперлиганинг янги мавсумида Польшадан келган футболчи тўп суриши мумкин.

Маълумот учун, Павлик 1995 йилнинг 8 май кунида таваллуд топган. Амплуаси марказий ҳимоячи. Фаолияти давомида "Улленсакер"/"Киса" ИЛ (Норвегия), "Ягеллония" Белосток (Польша) ва "Хроби Глогу" (Польша) клубларида тўп сурган.

Манба: "Насаф" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ibrohim Kuziev
26/01/2020 14:14
zur oky