ОФК кубоги гуруҳ босқичида барча учрашувларда ғалаба қозонган ҳолда 100 фоизлик натижа қайд этиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритган "Насаф" кеча Қаршига қайтиб келди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, шу куннинг ўзида Денис Иванков, Aндрей Безбородов, Умарбек Эшмуродов, Ойбек Бозоров, Ҳусниддин Aлиқулов, Aбдувоҳид Неъматов миллий терма жамоа сафига қўшилиш учун Тошкентга жўнаб кетган. Ҳусайн Норчаев ва Aбубакр-Ризо Турдиалиев U-23 терма жамоаси йиғинига йўл олган.

Қолган футболчиларга эса, қисқа муддатли танаффус берилган. Ушбу футболчилар 26 май куни жамоа қароргоҳида йиғилишади ва машғулотларни давом эттиришади.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" гуруҳ босқичининг қолган икки учрашувини ҳам ғалаба билан якунлади ва ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади. Аниқроғи, "Олой" (4:0) ва "Хўжанд" (3:0) клублари дарвозасига жавобсиз 7 та гол урилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Akbarali Abdunazarov
23/05/2021 20:39
Насафга омад, Агар Абрамов Насафнинг 4 та уйинчисини хам асосий таркибда уйнатса аник жахон чемпионатига чикамиз, агар еши утган уйинчиларни уйнатса аник чика олмайди, Насруллаевни хам олиш керак жаноб Абрамов, Машарипов , Шомуродов билан зур тандем булади, А.Исмоилов Л.Тураев, И.Кобилов, И.Ахмедов, И.Тухтахужаев сборнийга тортмайди, Машьалдан Сардор Абдураимовни олиш керак, шуни Абрамовга тушунтирадиган рахбар борми, Жаноб Эрматов Сизни такдирингиз хам мана шу сборда хал булишини биласизми!