Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашуви ўз якунига етди. Унда 3:1 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, Шоҳруз Норхонов тезкор голи билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 25-дақиқада Бобир Абдиҳолиқов тарози паллаларини тенглаштирди. Иккинчи бўлимда фаолликни оширган жиззахликлар Жавоҳир Қаҳрамонов ҳамда Баҳодир Насимовнинг голи эвазига 3 очкони қўлга киритди.

Сўғдиёна

  • Шоҳруз Норхонов 7'
  • Жавоҳир Қаҳрамонов 61'
  • Баҳодир Насимов 90+2'

Суперлига 23-тур

20/11/2020 15:00

3
:
1
Тугади

Насаф

  • Бобир Абдихоликов 25'

Стадион: "Сўғдиёна" марказий стадиони, 196 томошабин

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукруллаев

45'
90'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+4'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Насимов ўйинга нуқта қўйди!

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Насимов жамоасининг 3-голини киритди.

  • 90+2'

    Баҳодир Насимов Жасур Ҳасановни алмаштирди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Марко Колакович огоҳлантирилди.

  • 88'

    Шароф Муҳитдиновнинг стандарт вазиятдан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 87'

    Жавоҳир Қаҳрамонов ўз ўрнини Санжар Рашидовга бўшатиб берди.

  • 86'

    Комилов жарима майдонига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.

  • 84'

    Сўнгги дақиқаларни "аждарлар" ҳужумлар уюштириш билан ўтказмоқда. Мезбонлар қарши ҳужумда фурсат пойлаяпти.

  • 81'

    Марко Станоевич ва Ислом Кенжабоев захирага олинди. Улар ўрнига Акмал Мозговой ҳамда Шоҳмалик Комилов ўйинга қўшилди.

  • 78'

    Санъат Шихов ўрнига Элёр Орифов ўйинга қўшилди.

  • 75'

    Жасур Ҳасанов шериги узатган тўпга ета олмади.

  • 73'

    Бердиев шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумлар уюштиришдан тўхтамаяпти.

  • 70'

    Жавоҳир Қаҳрамонновга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

  • 68'

    Ўзгаришлар амалга оширган меҳмонлар фаоллишни оширмоқда.

  • 65'

    Жўрабек Маннонов ҳамда Бобир Абдуҳолиқов ўрнига Муродбек Ҳўжабердиев ва Хусаин Норчаев майдонга тушди.

  • 63'

    Ҳасанов бу сафар ҳам воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 61'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Қаҳрамонов ҳисобдаги фарқни оширди!

    Жарима майдони ичида юзага келган палапартишликдан унумли фойдаланган Жавоҳир жамоасининг иккинчи голини киритди.

  • 58'

    Жасур Ҳасанов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 56'

    "Аждарлар" рақиб ҳужумларини катта қийинчилик билан қайтармоқда.

  • 54'

    Ҳасановнинг узатмасини Норхонов дарвозага тўғирлаб юборди. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 51'

    "Насаф" жарима майдони олдида мезбонлар хавф туғдирмоқда.

  • 48'

    Бўлимни жиззахликлар фаолроқ бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 43'

    Тайм сўнгини жамоалар ҳужумлар билан ўтказмоқда.

  • 41'

    Марко Станоевичнинг чап оёқда ёўллаган зарбасига юироз аниқлик етишмади.

  • 37'

    Бурчакдан Ҳасанов узатма амалга оширди. Тўп Марко Калаковичдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 33'

    Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам ҳужумлар уюштиришдан тинмаяпти.

  • 29'

    Сўғдиёна футболчиларининг иккинчи голи ўйин қоидаси бузилганлиги туфайли ҳисобга олинмади.

  • 25'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Абдиҳолиқов ҳисобни тенглаштирди.

    Дилшод Раҳматуллаевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Абдуҳолиқов дарвозага киритди.

  • 22'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Бозоров рақиб дарвозаси томон йўналтирди. Бироз ноаниқ.

  • 19'

    Умиджон Эргашев Санъат Шиховнинг зарбасини бартараф этди. 

  • 16'

    Бурчак зарбаси бесамар кетди. 

  • 15'

    Болтабоевнинг фаоллиги жамоасига хавфли ҳужум ҳадя этди. Аммо зарба ноаниқ.

  • 12'

    "Сўғдиёна" қарши ҳужумларга таяна бошлади. 

  • 10'

    Раҳматуллаевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 8'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Норхонов бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 5'

    Майдон эгалари дастлабки дақиқаларда ташаббусни қўлга олмоқда.

  • 2'

    "Насаф" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз Суперлига ихлосмандлари. Суперлига 23-тури давом этади. "Сўғдиёна" - "Насаф" баҳсини Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)