Бугун ОФК Кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Насаф” гуруҳ босқичининг 2-турида Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

“Хўжанд” – “Насаф” учрашуви Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. Ушбу ўйинни Футбол ТВ телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Хўжанд” жамоаси гуруҳ босқичининг 1-турида Туркманистоннинг “Олтин Aср” жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган эди. “Насаф” эса худди шу турда қўшни Қирғизистоннинг “Олой” клуби дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди.

Агар Рўзиқул Бердиев жамоаси бугунги ўйинда ғалаба қозонса, плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилган бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар