"Насаф" Суперлига 25-турида "Бунёдкор" майдонидан ғалаба билан қайтди. Ушбу муваффақият қаршиликларни совриндорга айлантирди.

Очколари сони 52 тага етган, чемпионат тугашига бир тур қолган ва уларинг энг яқин таъқибчиси ҳисобланган АГМКда 46 очко борлиги учун Рўзиқул Бердиев шогирдлари жорий мавсумда муддатидан аввал иккинчи ўринни қўлга киритди.

Шу тариқа, "Насаф" учинчи марта кумуш медалларни қўлга киритмоқда. Бундан олдин "аждарлар" 2011 ва 2017 йилларда ҳам иккинчи поғонани банд этганди.

Қолаверса, "Насаф" 10 марта (2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016) бронза медалларига эга чиққан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
29/11/2020 18:05
Nasaf. shugun shunday poliyaga uynadi ham. chunki hammamiz tan olaylik Nasaf bunoqa poliya urganmagan. Nasaf kucha fudboliga urganmagan. Nasaf klass fudbol uynaydi. Agar shu yil ayrim poliyala narmalni bulganiga Nasaf birinchi urinni ham olarkan. durang va yutqazgan uyinlariga Nasaf poliya masalasiga qiynalgan.