"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини "Наполи"да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда AS нашри.

Манбага кўра, 28 ёшли футболчининг ўзи ҳам Италия чемпионатида тўп суришга қарши эмас. Неаполь клуби колумбиялик футболчи учун курашда "Атлетико"ни мағлуб этишлари керак бўлади.

Жорий мавсумда Родригес "Реал" сафида 14 ўйинда 1 гол ва 2 та голли узатма берди. Transfermarkt.com портали 28 ёшли футболчининг трансфер суммасини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)