“Наполи” клуби тез орада янги бош мураббий билан шартнома имзолайди.

CalcioNapoli24 нашри тарқатган хабарга қараганда келаётган чоршанба куни неаполликлар бош мураббий Карло Анчелоттини истеъфога чиқаришади ва унинг ўрнига Женнаро Гаттузони тайинлайди. Шуни алоҳида айтиш керакки, ЕЧЛ доирасидан ўрин олган “Генк”га қарши ўйинда қайд этиладиган ҳар қандай натижа қарорни ўзгаришига таъсир қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Tuttosport нашри Гаттузони бугун Римда “Наполи” президенти Аурелио де Лаурентис билан учрашгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Маълумот учун, Гаттузо бунгача “Милан”ни бошқарган.