Наоми Осака барчасини тўғри бажарди
Ads
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида теннис бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи "US Open" турнирида япониялик Наоми Осака америкалик 15 ёшли Кори Гоффни таслим этди.
 
Бош совринини муносиб ҳимоя қилаётган Наоми ушбу учрашувда рақибасини 6:3, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга муяссар бўлди.
 
Шу тариқа 21 ёшли Наоми Америа очиқ чемпионатининг 1/8 финалда швейцариялик Белинда Бенчичга қарши кортга чиқади.