Наоми Осака

"Катта дубулға" таснифига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг яккалик баҳсларида аёллар ўртасида финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда япониялик Наоми Осака ҳамда АҚШ шарафини ҳимоя қилган Женнифер Брэди ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олди.

Баҳс олдидан фаворит мақомида эътироф этилган кунчиқар юрт вакиласи кутилганидек, рақибидан маҳорат бобида устунлигини исботлади. 79 дақиқа давом этган ўйинг Наомининг 6:4, 6:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, қитъадошимиз ўз фаолиятидаги 4-"Улкан тож"ини Мельбурн кортларида қўлга киритди. Маълумот учун, шулардан иккитаси айнан "Australian Open" бош соврини ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)