Нани: Роналду мендан кўп нарсаларни ўрганган

"Орландо Сити" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Нани фаолияти давомида ўзи билан бир клубда ўйнаган энг яхши 5 футболчи кимлар эканини айтди.

"Дарвозага Де Хеани қўяман, у жаҳоннинг энг яхши дарвозабонларидан бири. Давид яхши дўст, аммо у ўзи билан кўзойнак олиб юриши керак. Чунки усиз ҳеч нарсани кўра олмайди.

Деку -  менинг кумирларимдан. У кўп нарсани ўргатган. Декунинг техникаси 5 га 5 ўйнаганда жуда асқотади. Ҳимоячи Бруну Алвеш, ҳимоя учун жуда ҳам техникаси юқори бўлган футболчи. 

Кўникмалар Криштиану Роналдудан, унинг тезкор оёқлари... У ёшликда кўп нарсаларни мендан ўрганган (кулади) ва бу ҳақда билади", - деди Нани.

Маълумот учун, Нани бунга қадар Спортинг", "Манчестер Юнайтед", "Фенербахче", "Валенсия" ва "Лацио" каби клубларда тўп тепган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)