Нани барча даврларнинг энг зўр футболчиси кимлигини айтди. У Пеле ҳам, Марадона ҳам эмас

АҚШнинг "Орландо Сити" клуби ярим ҳимоячиси Нани "Ювентус"даги ҳамюрти Криштиану Роналдуни барча даврларнинг энг яхши футболчиси, деб айтди.

“Мен ажойиб футболчиларни кўрдим, ҳатто ўтмишда ҳам. Марадона, Пеле...Мен у билан бирга кўп совринлар ютдим ва уни жуда ҳурмат қиламан. Рақамлар алдамайди. Улар Криштиану Роналду - тарихдаги энг яхши футболчи эканини кўрсатмоқда”, - дейди Нани.

35 ёшли Роналду беш карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. У бу борада фақатгина Лионель Мессидан (6) ортда қолмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)