Наманганда VAR қўл келдими ёки панд берди?!

Бироз аввал якунига етган «Навбаҳор» – «Пахтакор» тўқнашуви мухлисларда икки хил таассурот қолдирди. 69 ёшли Виктор Жалилов шогирдлари Питер Хюистра бошчилигидаги амалдаги чемпионларга қарши муносиб туриб бера олди. Ўйин кескин курашларга бой ўтган бўлсада, масалани VAR ҳал этди. Келинг, ушбу баҳс ва ҳакам қабул қилган қарор ҳақида бироз суҳбатлашамиз.

Темп юқори

кулщрулкрщлукр

Наманганда Тошкент клублари ноқулайлик туғдириши мумкин бўлган энг катта омил – мухлислар. Бу учрашувда ҳам улар ўз ишини аъло даражада бажарди десак, адашмаган бўламиз. Аренадаги фанатларнинг олқишлари сабабли «Навбаҳор» бугун  бўйидан ҳам баланд сакрай олди. Ўзининг тартибли ўйини ва майдон марказини бошқариши билан ажралиб турувчи «Пахтакор» тузган режаларининг 70 фоизи иш бергани йўқ. Черан киритган голдан сўнг, «Навбаҳор» иккинчи бўлимда тўлиқ агрессив прессинг уюштиришни бошлади. Футболчилар рақибни Санжар Қувватов дарвозаси олдида кутиб олиш учун зоналарни беркитди. Бу «Пахтакор» сингари чизиқлардаги боғламлари мустаҳкам бўлган жамоага қарши иш бергани таҳсинга сазовор. Жамоа жипслашган ҳолда ҳаракат қилди. Оқибатда, «Пахтакор» ҳужумга чиқишда қийналди. Бир неча бор Қувватов бўш зоналар йўқлиги учун тўпни олдинга тепиб юборишга ҳам мажбур бўлди. Ваҳоланки, «шерлар» ички биринчиликда прессингдан чиқиб кетишда қолганлардан бир бош баланд. «Навбаҳор» голга қадар жуда кўп "брак" паслар ижро этди, аммо битта сифатли комбинация таблодаги ҳисобни ўзгариши учун кифоя қилди. Исоқжонов керакли паллада керакли жойда пайдо бўлди ва 1:1. «Лочинлар» гол киритгач, ўйин картинаси умуман ўзгариб кетди. Буни сезган Хюистра дарров Сардор Собирхўжаев ўрнига Ҳумоюнмирзо Иминовни майдонга туширди. Шу тариқа, «шерлар» майдон марказини қайтариб олишга уринди. Ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганида, Рашидов жарима майдончаси ичида пенальти ишлаб олди. Черан 2-голни урди ва таблодаги ҳисоб 1:2 га ўзгарди.

Хўш, пенальти бормиди?

лцущкпщукору

Бу мавзу жуда ҳам баҳсли эканлиги аниқ. Сабаби, ҳакам видеотакрорни камида 10 маротаба кўрди. Узоқ ўйлади ва 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Вазиятни таҳлил қилар эканмиз, биринчи навбатда Сардор Рашидовнинг маҳоратига қойил қолмасликнинг имкони йўқ. Рашидов айнан пенальти ишлаш мақсадида ҳимоячиларни алдаб ўтишга уринди. Рақибнинг оёқлари тўпиғига текканини ҳис қилгач, чиройли йиқилиб берди. Бу вазиятда уни айблаш ноўрин. У «Пахтакор» футболчиси ва клуб ғалабаси учун қўлидан келган барча ишни қилиши шарт. Сардор ўз халқаро тажрибасидан жуда ҳам унумли фойдаланди. Ҳакам эса, ўша кичик контактни пенальтига айлантириш борасида бир неча дақиқа иккиланиб қолди. Ваҳоланки, ўйин темпи ва Рашидовнинг ҳаракатларидан келиб чиқсак, пенальти белгиламаслик учун ҳакамда имконият йўқ эди. Сардор барчасини шундай профессионал амалга оширдики, Фирдавс Норсафаров нима қилишини билмай қолди. Ҳимоячи ва Рашидов ўртасида контакт бор эди, аммо бу пенальтига 100 фоиз тортадими? Катта эҳтимол билан, йўқ! Бироқ спортда сал-пал, деган атама йўқ. Бирор бир футболчи салгина гол уриш ёки озгина қўполлик қилиши имконсиз. Аниқ фактларга суянадиган бўлсак, контакт бор эди.

улкщрлщуклрукр

Бу ҳолат пенальтига 100 фоиз тортмаслиги ҳам рост, аммо юқорида айтилганидек, футболда оз-моз контакт бўлиши мумкин эмас. Контакт бор демак, фол ҳам бор. Контакт йўқ, демак 11 метрлик нуқта кўрсатилмайди. Тўғри, ҳакам ўйиннинг даражаси ва унинг темпидан келиб чиқиб 11 метрлик нуқтани кўрсатмаслиги мумкин эди. Балки, унинг қарори ўйиндан сўнг унут бўлиб кетиши ҳам мумкин эди. Фирдавс Норсафаров ВАРдаги ҳамкасблари билан маслаҳатлашган холда, нуқтани кўрсатди. Собиқ ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг эски интервьюларидан биридан қизиқ маълумот олган эдим. Ўша суҳбатда, ҳар бир ҳакам ўйиннинг темпини ҳис қилиши ва унга  қоришиб кетиши лозимлиги ҳақида фикр билдирилган. Тўғри, ҳакам бу ўйинни ёмон бошқармади, аммо ўйинга қоришиб кетишни  уддалай олмади.

Энг қизиқ томони шундаки, ВАР ҳам баҳсли вазиятга ойдинлик киритгани йўқ. Ҳакам кўрган тасвирни барча кўрди ва барча ўзича хулоса чиқарди...

Танганинг икки томони бор…

кедрдкелрке

Қайсидир маънода ўйин тақдирини ҳал этган ҳакамни оқлаш мумкин, бироқ баҳсли вазиятларнинг негатив таъсири ҳам мавжуд. Ишончсизлик, норози кайфият ва йўқолган интрига. Бундай ҳолатлар фақат бизнинг чемпионатда содир бўлмайди. АПЛ, Ла Лига сингари етакчи биринчиликларда ҳам учраб туради. Фожиа ясаш ёки бойкот эълон қилишдан ҳеч кимга наф йўқ. Шунчаки, курашда давом этиш керак. Намангандаги ўйинни бошқариб борган Фирдавс Норсафаровнинг виждони бор. У биринчи навбатда ўз виждонидан келиб чиқиб шу қарорни қабул қилган бўлса кифоя. Қолгани муҳим эмас.  Бугунги ўйиндаги 3 очко билан «Пахтакор» мухлисларини табриклаймиз. «Навбаҳор» мухлисларига  чиройли атмосфера учун миннатдорчилик билдирамиз. Ортга тикилган билан ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. Яхшиси, олдинга қадам ташлаш керак.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bekk_MUFC
08/04/2021 00:30
Menimcha penalti yoʻq edi
&
lochinlar navbahor
08/04/2021 00:26
Yaxyoxo'ja eplomapsiz maqolani butun boshli uzb kurgani siz kuromadizmi yoki sizam paxtaoydanmisiz ayniqsa sizda profesianalik bolishi kerakku yoki futboli tushunmaysizmi eplomasayiz yozmang xalqqa qarshi chiqip
Dmitrij Popow
08/04/2021 00:30
:)))
abdullo norsafarov
09/04/2021 01:13
Lokomotiv - Navbahor oyini esizdami?
Hakam VARni korgach Navbahorga 2ta penalti qoyib bergan.? Osha vaziyatlarda penalti qoymaganda nima degan bolardiz? Bilasmi 1ta qiziq faktni osh Lokomativ - Navbahor oyinida VARda kechagi hakam bolgan..? Ya'ni uning tavsiyasi bilar 2ta penalti Navbahorga berilgan. Shunchaki odamzod unutuvchan
&
lochinlar navbahor
09/04/2021 07:45
Kimi bolasan bilmadiku bitta man ayblayotganim yuq butun xalq kurrdiku lokomativga kesak 200% lik mamentlar edi kuzi kur xam berardi karoche kiming bolsa xam etkazip quy ozgina xudodan qurqsin vijdonsiz ekan namanganga bir kear
abdullo norsafarov
10/04/2021 01:32
Sizga hurmat saqlab sizlab murojat qilinganda shunaqa javob qaytarsez yaxshi bolardi birodar.
Ortiqcha gaplaga orin yoq) faoliyati davomida hali kop borsa kere Namanganga.. borganda nima bolardi? Muxlislani tartibsizligi, beodobligi oylamasdan qilgan harakati sababli faqat klub zarar koradi. Siz Navbahor muxlislaridan boshqa klublar muxlislaridanam, professionallardan sorab kordizmi fikrlarini? Man soradim, 95% futbolni tushunganlar penalti bor deyishdi) xulosa qilishga shoshilmiman: yoki siz futbolni tushunmisiz qoidalarni bilmisiz yoki man fikrini soragan va futbolni ichida yurgan odamlar...
&
lochinlar navbahor
10/04/2021 07:39
Futbol tushinish borasida siz b.n ochiqchasiga baxslasholayman konyaktga kesak mani shaxsiy fikrm bor man birovlardan suramiman penaltig tortmasida tembole uyin mavqeyidan kelip chiqip shu roliki uefani eng zor xakamlariga junatilsa xam ularam tasqiglasa kerak nima qilasiz uzizi uziz aldap qarindoshiz qancha oylanip qoldi bersamikan yoqmi dep buyruq tinmay bolyapgandi berasan penaltini dep sizdan iltimos shu bola kimiz bolsa xam aytip quying vijdonsizlik qilmasin
&
lochinlar navbahor
10/04/2021 07:41
Futbol tushinish borasida siz b.n ochiqchasiga baxslasholayman kontaktga kesak mani shaxsiy fikrm bor man birovlardan suramiman penaltig tortmasida tembole uyin mavqeyidan kelip chiqip shu roliki uefani eng zor xakamlariga junatilsa xam ularam tasqiglasa kerak nima qilasiz uzizi uziz aldap qarindoshiz qancha oylanip qoldi bersamikan yoqmi dep buyruq tinmay bolyapgandi berasan penaltini dep sizdan iltimos shu bola kimiz bolsa xam aytip quying vijdonsizlik qilmasin
&
kokand2006
09/04/2021 08:57
Varam foyda bermidi korupsiya busa
Umarjon G'oyifov
08/04/2021 08:27
Икки дона камера билан WAR бўладими, фақат бир томондан кўриляпти. Бунақа варни боридан йўғи яхши. Хакам пенальтини пахтакор учун қидириб топиб берди. Бу холатда пенальти берилмаган тақдирда хам, барибир бошқа бир холат қилиб бўлса хам пахтакорни ғалабасини таъминларди. Минг афсус бизни футбол барибир манашу иллатлардан холи бўла олмайди
abdullo norsafarov
09/04/2021 01:06
2 dona kamera haqida balki haqdirsiz qoyilgan 5ta kamera butun maydon boylab bolayotgan vaziyatlani toliq korsatib bera olmaydi, asta sekinlik bilan rivojlanish boladi)
Lekin shu oyin uchun hakamlikka nisbatan bildirayotgan fikrizga qoshilmiman.. hakam mani ukam bolgani uchun emas ozim futbolchi bolganim uchun. Oyin payti katta tezlik yugurayotgan oyinchiga salgina tegib ketsez 5-6 metrga dumalab yiqiladi, kichkina kontakt sizi golli vaziyatizi yoq qiladi kechagidek) siz shu vaziyatni qayta koring shu kontakt bomasa rashidov ong oyogida gol uriwi mumkin edi, oyin davomida penalti berilmadi VAR tavsiyasiga kora vaziyat korib chiqildi, VAR tasvirlarini butun UZB kordi siz Navbahor muxlislari uchun bu penalti emas, Paxtakor muxlislari uchun-chi, ular hakamni qoralamasmidi? "Paxtakorga boshqa bir holat qilib bolsa ham" - kechirasiz Navbahor futbolchilari bu vaziyatgacha olib keliwlari kerakmasidi
Fifa hakamlar uyushmasi tomonidan yoziladigan futbol qoidalari deyarli har yili ozgaradi yoki qoshimcha kiritiladi siz shu qoidalarni hech bomasa bir marta oqib chiqqanmisiz? Eng achinarlisi Uzbda hatto professional futbolchilar ham qoidalarni toliq bilishmidi muxlislar uyoqda tursin, shu sababli bizning futbol rivojlanmidi..
Umarjon G'oyifov
09/04/2021 08:57
Унда сиз мандан яхши тушунасиз футболни. Хакам ўйинни темпини ушлаш учун хам пенальтини бермаслик керак эди. Бечора хакам кимларнидир топшириғини бажараман деб ёмон отлиққа чиқди. Яна билмадим.
Umarjon G'oyifov
08/04/2021 08:27
Икки дона камера билан WAR бўладими, фақат бир томондан кўриляпти. Бунақа варни боридан йўғи яхши. Хакам пенальтини пахтакор учун қидириб топиб берди. Бу холатда пенальти берилмаган тақдирда хам, барибир бошқа бир холат қилиб бўлса хам пахтакорни ғалабасини таъминларди. Минг афсус бизни футбол барибир манашу иллатлардан холи бўла олмайди
Рустам Содиков
08/04/2021 06:45
Навбахор факат 2-таймда аклли уйин курсатди. Гол урган вазиятидаги комбинацияни укув кулланмаси килса булади. Пенальти бор эди. Рашидов яхши уйинчимас,ушбу вазиятда у гол уришга уриниш уррига пенальти ишлашга уринди. Вахоланки уша йикилишидан олдинги лахзаларда унда тупни дарвозага тепиб гол уриш учун зур имконият булган эди,лекин тепмай канотга караб кетди.
Dmitrij Popow
08/04/2021 00:29
Пенальти должен быть или 100%, или вообще никаким. То есть понятия "спорный пенальти" не должно быть. Он решил, что был... // Я бы такой пенальти не дал; а Рашидов ещё и симулировал травму, заметили? Касание по ноге если и было, то мизерное, а не такое, чтобы потом валяться на траве и держаться за ногу, будто её трамвай переехал. Этим поведением Рашидов "наиграл" на ЖК.
Но я не виню судью, он так решил из-за мизерного контакта. Значит, строго по мелочи решил: есть контакт - есть фол. Наказывать его смысла не вижу, если не будет доказан умысел помощи "Пахтакору". Думаю, что не будет, и он не полетит с работы.

P.s. Ещё раз ставлю свой взгляд, не споря с судьёй: Я ТАКОЙ ПЕНАЛЬТИ НЕ ДАМ. А ещё я дам ЖК Рашидову за симуляцию травмы - неспортивное поведение. (Встань он там просто и иди дальше - нет ЖК, просто игра продолжится.) Но это МОЁ мнение. И я на нём стою окончательно, другое не приму, потому что сам вижу и понимаю футбол и правила, поведение игроков и судей.

Минбар

Барча блоглар