Наманганда стол теннисчилар маҳоратларини оширмоқда
Мамлакатимизда Олимпия ўйинлари туркумидан жой олган спорт турларини ёшлар ўртасида янада оммалаштириш ва уларнинг шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
 
Давлатимиз томонидан яратилган мазкур шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, ёш спортчиларни маҳоратини ошириш мақсадида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси бир қатор хорижлик мутахассисларни юртимизга олиб келиб ўқув-машғулот йиғиниларини ташкил этмоқда.
photo_2019-12-03_16-44-49

Жумладан, Наманганда айни кунларда, Халқаро стол тенниси федерациясининг Осиё континентида стол теннисини ривожлантириш бўйича менежери Матяз Серкер (Словения) томонидан терма жамоамизнинг турли ёш тоифадаги аъзоларига ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда. 

photo_2019-12-02_16-03-18

– Жорий йилги мавсум ҳам якунланди, бироқ, биз учун олдинда йирик мусобақалар турибди. Қолаверса, келаси йили Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун бор куч-ғайратимиз билан харакат қилишимиз керак, – дейди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова. – Шу сабабли ҳам федерациямиз бир қатор чет давлатлари билан алоқалар ўрнатмоқда ва у ердан мутахассисларни олиб келмоқдамиз. Бундан кўзланган мақсад эса спортчиларимизнинг маҳоратларини янада оширишдир. Матяз Серкер (Словения) 11 декабрь кунига қадар теннисчиларимизга тактик ва техник ҳамда жисмоний ҳолат бўйича назарий ҳамда амалий мағулотларни ўргатади. 

photo_2019-12-05_10-34-42

Эслатиб ўтамиз, яқинда стол тенниси бўйича япониялик тажрибали мутахассис, Олимпия ўйинлари ғолиби Сеико Исеки томонидан семинар ва маҳорат сабоқлари ўтказилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)