Надаль

Жаҳонниг иккинчи тартиб рақамли теннисчиси Рафаэль Надаль "Australian Open"да иштирок этмоқчилигини маълум қилди.

"Рафа "Australian Open"да қатнашиш учун Мельбурнга учади. Унинг ўзи буни тасдиқлади", - деди испаниялик ракетка устасининг менежери Бенито Перес-Барбадильо. Ушбу "Катта дубулға" таснифига кирувчи турнирда иштирок этиш учун 14 кунлик карантинни ўтказиши лозим.

Мусобақанинг бошланиш санаси ҳали аниқ эмас. Аммо тахминларга кўра, старт 3 ҳафтага қолдирилган ва 8 февралда бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар