“Манчестер Юнайтед” клуби Англия кубоги 3-босқичи доирасида “Сток Сити” “Ковентри” билан дуранг ўйнаса, БААнинг Дубай шаҳрига машғулотлар учун йўл олмаслиги мумкин.

“Қизил иблислар” кеча “Дерби Каунти”дан 2:0 ҳисобида устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Энди Жозе Моуриньо шогирдлари келгуси босқичда айнан “Сток” – “Ковентри” жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Агарда, бугун улар ўзаро ўйинда дуранг ўйнашса, ғолиб жамоанинг “Манчестер Юнайтед”га қарши кечадиган учрашуви вақти ҳам кўчирилишига тўғри келади. Бу эса  манкунианларнинг режаларига ўзгариш киритишига олиб келади.

“Барча Дубайга кетишни истамоқда. Бир ҳафта ажойиб базаларда машғулотлар олиб бориш… Бироқ буларнинг барчаси “Сток Сити”нинг ўйинига боғлиқ. Агарда, улар дуранг ўйнамаса, биз душанба куни БААга учиб кетамиз”, – деб айтиб ўтди Жозе Моуриньо кечаги баҳсдан сўнг.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98