Мюллер

"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер эртага "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган муҳим баҳсдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин боришини назорат қилишни, кучли томонларимиздан фойдаланишни хоҳлаймиз. Менда яхши ғоялар бор, лекин бу осон бўлмайди. "Барселона" яхши футболчилар ва  бой тажрибага эга. Улар кўплаб совринларни қўлга киритган.

Месси? Унга нисбатан бир киши бўлиб ҳимояланиб бўлмайди. Агар биринчи ўйинчи тўпни ундан тортиб олмаса, кейинги футболчида бунга қилиш имконияти бўлиши керак”, - дейди германиялик футболчи.

“Барселон” – “Бавария” учрашуви 14 август Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)