МЮдан навбатдаги камбэк! Погбадан супер гол

Англия Премьер-лигаси 11-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" "Вест Хэм" меҳмони бўлди.

Ўйинни меҳмонлар ҳужумлар билан бошлади. 38-дақиқада Соучек бурчак зарбасидан сўнг, тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди. Жамоалар шу ҳисобда таймни якунлашди.

Иккинчи таймда "Ман Юнайтед" устози Уле-Гуннар Сульшер Бруну Фернандеш ва Маркус Рэшфордни захирадан майдонга тушириб, ўйинда бурилиш ясади. Баҳснинг 65-дақиқасида Поль Погба Бруну Фернандешнинг пасидан сўнг, жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, турнинг энг чиройли голларидан бирини киритди. Орадан уч дақиқа ўтганидан сўнг, Алекс Теллес Мэйсон Гринвудни тўп билан таъминлади, ёш ҳужумчининг дарвозага тескари туриб йўллаган зарбаси гол билан якунланди. 78-дақиқада Хуан Мата Маркус Рэшфордни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга олиб чиқди, Маркус олдинга чиқиб кетган Фабианскининг устидан тўпни ошириб, ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед" 10 та ўйиндан сўнг, 19 очко тўплаб АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, "Вест Хэм" эса 11 ўйинда 17 очко билан, еттинчи ўринга тушиб кетди.

Ушбу ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Вест Хэм

  • Томаш Соучек 38'

Премьер-лига 11-тур

05/12/2020, 22:30

1
:
3
Тугади

Ман. Юнайтед

  • Поль Погба 65'
  • Мэйсон Гринвуд 68'
  • Маркус Рэшфорд 78'

Стадион: London Stadium 2000 томошабин

Бош ҳакам: Andre Marriner

45'
90'

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)