МЮда Игалонинг трансфери бўйича муаммо пайдо бўлди

"Шанхай Шенхуа" "Манчестер Юнайтед" сафида ижарада тўп сураётган форварди Одион Игало билан шартномани узайтирмоқчи.

Sky Sports нашри хабарига кўра, хитойликлар клуби Игало учун янги икки йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Унга кўра, ҳужумчи Шанхай клуби сафида ҳафтасига 400 минг фунт ишлаб топади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" Игалонинг трансфер ҳуқуқини Хитой клубидан сотиб олиш ниятидалиги ва унинг трансфери учун 15 миллион евро тўлашга тайёрлиги хабар қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)