МЮ Варан учун

"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари мавсумлар оралиғида ўзаро футболчи алмаштиришлари мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

"Қизил иблислар" "қироллик клуби"нинг франциялик ҳимоячиси Рафаэль Варанни ўз сафида кўришмоқчи. Бунинг учун улар бошқа бир франциялик футболчи Поль Погбани Мадридга юборишга тайёр.

Қайд этилишича, "Юнайтед" Варанага ортиқча ҳақ тўламоқчи эмас, чунки унинг "Реал" билан шартномаси бир йил ичида тугайди. "Манчестер Юнайтед" бу ёз асосий эътиборини "Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Жейдон Санчонинг трансферига қаратмоқчи.

Аммо Варанни алмаштириш “Реал”нинг режаларига кирмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию